Menu
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
    • Спорт
    • Технология
  • Фаровон юрт
    • "Фаровон юрт газетаси"
    • Кўрсатувлар
    • Тадбирлар
  • Таҳлилий мақолалар
  • Суҳбатлар
  • Фойдали ва қизиқарли маслахатлар

Аҳоли фаровонлиги – бош масала Президентимиз Бухоро вилояти туманларида бўлди

 Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Олот тумани марказида Олот, Қоракўл, Жондор ва Шофиркор туманлари фаоллари, маҳалла раислари билан учрашди. Ўтган йили содир бўлган табиий офат ёдга олинди.

– 2020 йил Ватанимиз учун, шу жумладан, Бухоро вилояти учун жуда катта синовлар йили бўлди. Бу ерда юз берган табиий офат иқтисодиётга, инфратузилмага, одамлар 30-40 йиллаб қурган уйларига катта талафот етказди. Биз халқимизнинг сабр-тоқати, бирдамлиги, ҳамжиҳатлиги билан бу балолардан қудратли бўлиб чиқамиз, деб ният қилгандик, мана, шу натижаларга эришдик, – деди Президент.
Ҳеч бир оила эътиборсиз қолдирилмагани таъкидланди. Хусусан, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида Олот, Қоракўл ва Жондордаги эҳтиёжманд оилаларга қарийб 14 миллиард сўм моддийёрдам кўрсатилган.
Аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган ишлар изчил давом эттирилиши, бунинг учун қуйи тизимдаги раҳбарлар уйғониши, жон куйдириши кераклиги айтилди.
– Бугун бу ерга келишимдан мақсад – халқимизни кўпроқ эшитиш, эртанги марраларни белгилашда тўғри йўл тутиш. Туман ҳокимлари ва маҳалла раислари ўзларини қийнаётган муаммоларни очиқ-ойдин айтиб, уларнинг ечими бўйича таклифларини билдирса, ниятимиз амалга ошади, – деди давлат раҳбари.
Ҳудудларни ривожлантириш дастури ҳамда камбағалликни қисқартириш режалари маҳаллабай тизим асосида ишлаб чиқилиши таъкидланди.
– Маҳалла раиси қачон обрўли бўлади? Халқ дардини раҳбарларга лўнда қилиб қўйса. Ҳамма масала аввало маҳаллада ҳал бўлсагина одамлар рози бўлади, – деди Шавкат Мирзиёев.
Бу йил ёшлар ва оилавий тадбиркорлик лойиҳалари учун Қоракўл туманига 36 миллиард сўм, Олот туманига 21 миллиард, Жондор туманига 49 миллиард сўм маблағ ажратилади. Қоракўл касб-ҳунарга ўқитиш марказида 980 нафар ишсиз ва чет элда ишлаш истаги бўлган фуқаролар турли касбларга ўқитилади.
2021-2022 йилларда Олотда 42 та, Қоракўлда 56 та, Жондорда 67 та лойиҳа амалга оширилиб, 3 мингта доимий иш ўрни яратиш режалаштирилган.
Олотда лойиҳа қиймати 20 миллион доллар бўлган логистика маркази, Қоракўлда олтингугуртни қайта ишлаш корхонаси, Жондорда керамик плиталар ишлаб чиқариш объекти ишга туширилади. Кичик саноат зоналари ташкил этилади.
Қишлоқ хўжалигида ҳам фойдаланилмаган имкониятлар бор. Жорий йилда 18 километр мелиорация тармоқлари қурилиб, Жанубий Олот хўжаликлараро коллектори реконструкция қилинади. Натижада фойдаланишдан чиққан ерлар қайта ўзлаштирилиб, бозорбоп маҳсулотлар етиштирилади.
Президентимиз ижтимоий соҳаларни ривожлантириш масалаларига алоҳида тўхталди. Хусусан, Олот туманида кинотеатр ва кутубхонани ўз ичига олган Маънавият ва маданият маркази қурилиши қайд этилди. Шунингдек, мактаб, болалар боғчаси, тиббиёт муассасалари, ижтимоий хизмат объектлари барпо этилади.
Бу йил Қоракўлдаги Халқаро математика мактаби реконструкция қилиниб, 200 ўринли ётоқхона қурилиши таъкидланди. Бу даргоҳнинг иқтидорли ёшлари IT соҳасига жалб қилинади.
Жаҳон банки иштирокидаги Олот ва Қоракўл туманлари ичимлик сув таъминотини яхшилаш бўйича 139 миллион долларлик лойиҳа якунланиб, 265 минг аҳоли ичимлик суви билан таъминланади. Бу икки туманда 30 йилда ичимлик суви таъминоти 17 фоиз бўлган, жорий йилда бу кўрсаткич 90 фоизга етади.
Давлатимиз раҳбари учрашувда маҳаллий аҳолининг мурожаатларини инобатга олиб, Олот-Тошкент темир йўл қатнови қайта тикланишини маълум қилди.
Бугун бутун мамлакатда уйғониш даври. Лоқайдлик, ўзибўларчилик билан ўзгариш бўлиб қолмайди. Халққа шароит яратиш, ташаббускорларга кўмаклашиш, тинимсиз интилиш ва меҳнатгина натижа келтиради. Учрашув мана шундай руҳда ўтди.шаблоны для dle 11.2
Янгиликлар
  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • 75
  • 0
  • Admin. Жойлаштирган санаси: 22-01-2021, 10:30
Асосий сахифа » Янгиликлар » Аҳоли фаровонлиги – бош масала Президентимиз Бухоро вилояти туманларида бўлди
Yukarı
Aşağı
ТИЛ – МИЛЛИЙ ЎЗЛИГИМИЗ ТИМСОЛИ
"Фаровон юрт" газетаси
Шогирдларим муваффақияти менга куч бағишлайди
"Фаровон юрт" газетаси
Самарқанддаги Алишер Навоий, Ислом Каримов кўчалари туризм кўчасига айлантирилади ёхуд Ҳазрати Довуд зиёратгоҳида 5 миллион долларлик осма дор йўли қурилмоқда
Янгиликлар
Никоҳ ва оила муносабатлари
"Фаровон юрт" газетаси
ЮКСАК МАЪНАВИЯТ – ЕНГИЛМАС КУЧ
"Фаровон юрт" газетаси
Президент янги қарорни имзолади
Янгиликлар
СУВДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНАЙЛИК
"Фаровон юрт" газетаси
ФИНЛЯНДИЯ ДУНЁДАГИ ЭНГ БОЛАЖОН МАМЛАКАТ...МИ? ёхуд бола тарбиясида қайси жиҳатларга аҳмият бериш зарур?
"Фаровон юрт" газетаси
Норвегияда ҳам Британия, ҳам Жанубий Aфрика вариантлари билан ўхшаш коронавируснинг энг янги тури аниқланди
Жаҳон
Оренбургдан олиб қочилган автомобил Қибрайдан чиқди...
Янгиликлар
Эбола вирусини юқтириб олган 7 гвинеяликнинг тақдири нима бўлди?
Янгиликлар
все шаблоны для dle на сайте шаблоны dle 11.1 dle скачать

Сайтга кириш

Аъзо бўлиш Паролни тиклаш

world-weather.ru/pogoda/uzbekistan/tashkent/
https://world-weather.ru/pogoda/russia/rostov_na_donu/

Бўлимлар

  • Янгиликлар
  • Ўзбекистон
  • Биласизми?
  • Видео
  • Фото
  • Спорт
  • "Фаровон юрт" газетаси
  • Жаҳон
  • Технология
  • Жиноят
  • Фойдали ва қизиқарли маслаҳатлар
  • Кўрсатувлар
  • Тадбирлар
  • Таҳлилий мақолалар
  • Суҳбатлар

Теглар

Долзарб мақолалар

ЭРТАКЛАР ОЛАМИГА САЁҲАТ ёхуд болажонларнинг математикага оид билимларини бойитувчи машғулот

"Фаровон юрт" газетаси

Шогирдларим муваффақияти менга куч бағишлайди

"Фаровон юрт" газетаси

Оренбургдан олиб қочилган автомобил Қибрайдан чиқди...

Янгиликлар

ЙПХ ходимлари фақат қоидабузарликларни автоматик тарзда аниқлаш қурилмалари билан жиҳозланган патруль автомобилларида хизмат олиб боришади

Янгиликлар

СЎЗ МУЛКИНИНГ СУЛТОНИ

"Фаровон юрт" газетаси

Дўстлик туманида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан учрашув ўтказилди

Тадбирлар

ШОҲ ВА ШОИР

"Фаровон юрт" газетаси

Арнасой туман Бўстон МФЙда уюшган ва уюшмаган ёшлар ўртасида волейбол мусобоқаси ўтазилди

Спорт

СУВДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНАЙЛИК

"Фаровон юрт" газетаси

Навоийни ёд этиб...

Тадбирлар

Топ мақолалар

  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

ТИЛ – МИЛЛИЙ ЎЗЛИГИМИЗ ТИМСОЛИ

  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

116 ЁШЛИ ТУРДИХОЛ МОМО

  • 100
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

Шогирдларим муваффақияти менга куч бағишлайди

  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

Самарқанддаги Алишер Навоий, Ислом Каримов кўчалари туризм кўчасига айлантирилади ёхуд Ҳазрати Довуд зиёратгоҳида 5 миллион долларлик осма дор йўли қурилмоқда

  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

Никоҳ ва оила муносабатлари

Видео

ВАЛИЖОН ШАМШИЕВ СТУДИЯ ҚЎРИҚЧИСИ БИЛАН ЖАНЖАЛЛАШИБ КЕТДИ

Расм

АЙДАРКЎЛ МАНЗАРАЛАРИ (ФОТО)

  • Асосий сахифа
  • Сайт ҳақида
  • Аълоқа

2016-2017. "Фаровон юрт" хайрия жамоат бирлашмаси.