Menu
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
    • Спорт
    • Технология
  • Фаровон юрт
    • "Фаровон юрт газетаси"
    • Кўрсатувлар
    • Тадбирлар
  • Таҳлилий мақолалар
  • Суҳбатлар
  • Фойдали ва қизиқарли маслахатлар

Мурожаатнома: суд ҳокимиятига алоҳида эътибор қаратилди

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга 2020 йилнинг 29 декабрдаги навбатдаги Мурожаатномасида мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатли ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотлар 2021 йилда изчил давом эттирилиши таъкидланди.
Бу ҳақда фикр юритганда, давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 24 июлда қабул қилинган “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг янги босқичини амалга оширишнинг ҳуқуқий асосини яратганини таъкидлаш лозим.
Жорий йилда инсон ҳуқуқлари тўла-тўкис таъминланиши йўлида суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги, Жиноят-процессуал, Иқтисодий процессуал ҳамда Фуқаролик процессуал кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида бешта қонун лойиҳалари тайёрланди. Улар парламентнинг қуйи палатаси томонидан қабул қилиниб, яқинда Сенатнинг ўнинчи ялпи мажлисида маъқулланди.
Ҳозирги кунгача вилоят судлари чиқарган қарор устидан берилган шикоятлар шу судларнинг ўзида кўриб чиқилар эди. Биргина 2019 йилда вилоят судлари қабул қилган 13 мингта шундай қарор Олий суд томонидан ўзгартирилган ва бекор қилинган.
Давлатимиз раҳбари томонидан “бир суд – бир инстанция” тамойилининг илгари сурилиши суд қарорларини қайта кўриш тизимида йиллар давомида тўпланиб келинган муаммоларнинг ҳал қилинишида айни муддао бўлди. Таъбир жоиз бўлса, бу тамойил ушбу тизимни тубдан кўриб чиқишга асос солди.
Жорий йилдан бир-бирини такрорлайдиган суд босқичлари қисқартирилади. Халқаро стандартларга мос равишда уч босқичли суд тизими яратилади, яъни, биринчи инстанция – туман (шаҳар) судлари, айрим тоифадаги мураккаб ишлар бўйича – вилоят судлари, апелляция инстанцияси – вилоят даражасидаги судлар, кассация инстанцияси – Олий суддан иборат бўлади.
Натижада судларда ишларнинг якуний ечим топмасдан, қайта-қайта кўрилишига, фуқароларнинг ҳуқуқлари бузилиши ҳолатларига, айниқса, уларнинг йиллар давомида овора ва сарсон бўлиб, судма-суд юришига барҳам берилади.
“Бир суд – бир инстанция” тамойилининг илгари сурилиши фуқаролар ва тадбиркорларнинг суд идораларига нисбатан ишончи ошишига, суд қарорларининг барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.
Эндиликда янги йилдан, вилоятларда жиноят, фуқаролик, иқтисодий судлар асосида ягона умумюрисдикция судлари ташкил этилмоқда. Бу ўринда вилоят даражасидаги 3 та суд битта суд сифатида бирлаштирилиши хусусида гап бормоқда.
Ушбу янгилик албатта, аҳоли ва тадбиркорларга катта қулайликларни яратади.
Шунингдек, халқаро ташкилотлар ва экспертларнинг эътирозига сабаб бўлаётган, одил судловга хос бўлмаган ишларни назорат тартибида кўриш амалиёти бекор қилинади.
Келгуси йилдан суд муҳокамасига қадар судда ишларни дастлабки эшитиш амалиёти янги тартиб сифатида жорий этилади.
Бунда ишни тўхтатиш ёки тугатишга асос етарли бўлса, суд ишни аввалгидай тергов ёки прокурорга қайтармасдан, ўзининг якуний қарорини қабул қилади.
Яна бир муҳим янгилик – инвесторлар ҳуқуқларини муносиб ҳимоя қилиш мақсадида Олий судда инвестициявий низолар ва рақобатга оид ишларни кўриш бўйича махсус судлов таркиби ташкил этилди.
Энди йирик инвесторлар, ўз хоҳишига кўра, низони ҳал қилиш учун тўғридан-тўғри Олий судга мурожаат қилиши мумкин.
Суд тизимида рақамлаштириш янада кенгайтирилиб, фуқароларимизга суд биносига келиб юрмасдан, онлайн тартибда мурожаат қилиш имконияти яратилмоқда.
Шунингдек, фуқаролар ўз аризаларининг кўриб чиқилиши жараёнини масофадан туриб кузатиб бориши мумкин бўлади.
Соҳадаги барча ислоҳотларнинг асосий мақсади – жамиятда адолат, қонун, одил судловни таъминлаш, инсон ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишдир.
Бугунги кунда бу борада судьялар ва суд ходимлари олдига катта ва ўта масъулиятли вазифалар қўйилган.
Президентимиз таъбири билан айтганда, Ўзбекистонда судьялар қонунларнинг толмас ҳимоячилари, адолатнинг мустаҳкам устунлари бўлиши лозим.
   
М.Эрназаров,
жиноят ишлари бўйича
Арнасой туман судининг раиси
шаблоны для dle 11.2
Таҳлилий мақолалар
  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • 48
  • 0
  • Admin. Жойлаштирган санаси: 7-01-2021, 07:25
Асосий сахифа » Таҳлилий мақолалар » Мурожаатнома: суд ҳокимиятига алоҳида эътибор қаратилди
Yukarı
Aşağı
Аҳоли фаровонлиги – бош масала Президентимиз Бухоро вилояти туманларида бўлди
Янгиликлар
Байден Трампга қарши “уруш”ни бошлади
Янгиликлар
Коронавирусга қарши вакцинанинг навбатдаги қурбонлари – ҳиндистонликлар
Янгиликлар
60 дан ортиқ япониялик сурункали ёққан қор қурбони бўлди
Янгиликлар
AҚШда Жо Байденнинг президентлик қасамёди маросими олдидан пойтахтни 25 минг миллий гвардия аскарлари қўриқламоқда
Янгиликлар
Ижтимоий тармоқлар орқали мамлакатимизда “реклама” бўлган боғча мудирасининг мазаси қочиб қолди
"Фаровон юрт" газетаси
Огоҳ бўлинг, ҳафта охирида ҳаво совий бошлайди
Янгиликлар
Арнасой туманида "Янги Ўзбекистонни, албатта ёшлар билан бирга қурамиз!" шиори остида уюшмаган ёшлар ўртасида спорт мусобоқалари ўтказилди
Спорт
Эҳ, тиниб-тинчимаган японлар нималарни ўйлаб топишмайди-я!
"Фаровон юрт" газетаси
Ҳоким аҳолини миш-мишларга ишонмасликка чақирди
Янгиликлар
ИСТИҚЛОЛДАН НУР ОЛГАН АВЛОД
"Фаровон юрт" газетаси
все шаблоны для dle на сайте шаблоны dle 11.1 dle скачать

Сайтга кириш

Аъзо бўлиш Паролни тиклаш

world-weather.ru/pogoda/uzbekistan/tashkent/
https://world-weather.ru/pogoda/russia/rostov_na_donu/

Бўлимлар

  • Янгиликлар
  • Ўзбекистон
  • Биласизми?
  • Видео
  • Фото
  • Спорт
  • "Фаровон юрт" газетаси
  • Жаҳон
  • Технология
  • Жиноят
  • Фойдали ва қизиқарли маслаҳатлар
  • Кўрсатувлар
  • Тадбирлар
  • Таҳлилий мақолалар
  • Суҳбатлар

Теглар

Долзарб мақолалар

“Ватан ҳимоячиси бўламан!” болажонлар иштирокидаги тадбир қизиқарли ўтди

Тадбирлар

СУВ – БЕБАҲО НЕЪМАТ

Таҳлилий мақолалар

Ўксима синглим, сени хўрлаганлар қонун олдида жавоб беришади! (Ҳуқуқ соҳасида фаолият юритувчи куёвтўранинг ўз турмуш ўртоғи ҳуқуқини паймол этиши ҳақида кичик ҳикоя)

"Фаровон юрт" газетаси

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси

Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги

Янгиликлар

Кўмир ўғрилари қўлга тушди

Жиноят

Исроил фуқаро эмлашдан сўнг вафот этиши сабаби нимада?

Янгиликлар

"СИЗЛАР БИЗНИНГ ОЛТИН ФОНДИМИЗ!" – ёшлар эътироф этилди

"Фаровон юрт" газетаси

“Бир суд-бир инстанция” тамойили жорий этилди

Таҳлилий мақолалар

САХОВАТПЕША ТЎРАХЎЖА ОТА

"Фаровон юрт" газетаси

Топ мақолалар

  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

Аҳоли фаровонлиги – бош масала Президентимиз Бухоро вилояти туманларида бўлди

  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

Бўлажак ветеринарлар Болгарияда амалиёт ўтайди

  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

Байден Трампга қарши “уруш”ни бошлади

  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

Коронавирусга қарши вакцинанинг навбатдаги қурбонлари – ҳиндистонликлар

  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

60 дан ортиқ япониялик сурункали ёққан қор қурбони бўлди

Видео

ВАЛИЖОН ШАМШИЕВ СТУДИЯ ҚЎРИҚЧИСИ БИЛАН ЖАНЖАЛЛАШИБ КЕТДИ

Расм

АЙДАРКЎЛ МАНЗАРАЛАРИ (ФОТО)

  • Асосий сахифа
  • Сайт ҳақида
  • Аълоқа

2016-2017. "Фаровон юрт" хайрия жамоат бирлашмаси.