Menu
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
    • Спорт
    • Технология
  • Фаровон юрт
    • "Фаровон юрт газетаси"
    • Кўрсатувлар
    • Тадбирлар
  • Таҳлилий мақолалар
  • Суҳбатлар
  • Фойдали ва қизиқарли маслахатлар

Мактабга илк қадам қўйган бола тарбиясидаги муаммолар ечими

    Мактабга илк қадамини қўйган бола борки, мактаб ва таълимга, тенгдошларидан иборат жажжи жамоага мослашиши учун муайян даврни бошдан кечиради. Етти ёшга қадар ота-онасига бўйсуниб келган болакай эндиликда устоз аталмиш янги раҳбарга бўйсунишига тўғри келади.
    1-синфга келган ҳар бир боланинг ўз дунёси, ўз олами бор. Турфа оилавий муҳитда вояга етаётган болаларнинг дунёсига кириб бориш ва улар билан тиллашиш бошланғич таълим ўқитувчисидан улкан масъулият талаб этади.
Маълумки, мактаб остонасидан илк қадамини ташлаган болажонлар синф раҳбарини идеал деб қабул қилишади. Устознинг ҳар бир гапини жон қулоғи билан тинглашади. Ўқитувчининг ҳар бир ҳаракатини синчковлик билан кузатишади. Дарсдан ташқари вақтларда ҳам ўқитувчига тақлид қилишга ҳаракат қилишади. Бу эса, бошланғич синф ўқитувчисининг янада эътиборли бўлишини талаб этади.
Бир синфда турфа табиатли болалар жамланган. Балки уларнинг орасида тарбияси оғир, қайсар, гапга кирмайдиган ёки йиғлоқилар тоифасига кирувчи болалар кўпчиликни ташкил этар. Нима бўлганда ҳам, синф раҳбари ҳар бир ўқувчининг табиатини индувидал равишда ўрганиши, чуқур таҳлил этиши зарур. 
   Тарбияси оғир бола билан ишлашда тажрибадан ўтган, малакали мутахассислар тавсия қилган қоидаларга амал қилиш мақсадга мувофиқдир. Агар қайсар ва дарсда тинч ўтирмайдиган болани ўзини яхши тутган пайтлари кўпроқ мақтасангиз, у астойдил сиз истагандек одобли бўлишга ва ўзини тутишда назорат қилишга одатланади. Мабодо, қайсар бола дарс жараёнида инжиқлик қилса, унга танбеҳ беришдан кўра, қайсарлик унга ярашмаслигини, бу одобсизлик белгиси эканлигини уқтиринг. Танбеҳ ўрнига унга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлганингиздан ҳижолат бўлади ва ўзининг ишидан уялади.
   Баъзи болалар ўқишга, ёзишга кўникиши қийин кечади ва ўзини тенгдошларидан кўра уқувсизлигини ҳис этади. Бундай дамларда ўқитувчи сергаклик билан бола билан дўстлашиши, у албатта тез кунларда ўқишни ва ёзишни ўзлаштириб олиши, келажакда машҳур кишилар каби билимли инсон бўлишига ишонтириш даркор. Устозининг муносабатидан таъсирланган болакай ўқитувчининг ишончини оқлашга интилади ва улкан мақсад уни дарсларни вақтида ўзлаштиришга, айниқса, ўқиш ва ёзишни қисқа муддатларда ўрганишга илҳомлантиради.  
   Бошланғич таълим ёшидаги ҳар бир ўқувчининг келажакда қандай касб эгаси бўлиши, ҳаёт йўлида оғишмай қадам ташлаши ўқитувчига боғлиқ экан, бошланғич синф ўқитувчиси эртамиз эгалари бўлган ёш авлодга таълим-тарбия беришда минг чандон эътиборли ва масъулиятли бўлиши шарт! Зеро, мамлакатимиз тақдири уларнинг қўлида эканлигини унутмайлик!

Гавҳарой ҲАМРОҚУЛОВА,
Яшнобод туманидаги 23-умумтаълим мактабининг бошланғич таълим ўқитувчиси.
шаблоны для dle 11.2
Таҳлилий мақолалар
  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • 175
  • 0
  • Admin. Жойлаштирган санаси: 25-11-2020, 13:28
Асосий сахифа » Таҳлилий мақолалар » Мактабга илк қадам қўйган бола тарбиясидаги муаммолар ечими
Yukarı
Aşağı
Ижтимоий тармоқлар орқали мамлакатимизда “реклама” бўлган боғча мудирасининг мазаси қочиб қолди
"Фаровон юрт" газетаси
Арнасой туманида "Янги Ўзбекистонни, албатта ёшлар билан бирга қурамиз!" шиори остида уюшмаган ёшлар ўртасида спорт мусобоқалари ўтказилди
Спорт
Эҳ, тиниб-тинчимаган японлар нималарни ўйлаб топишмайди-я!
"Фаровон юрт" газетаси
Ҳоким аҳолини миш-мишларга ишонмасликка чақирди
Янгиликлар
ИСТИҚЛОЛДАН НУР ОЛГАН АВЛОД
"Фаровон юрт" газетаси
МАТБУОТ АНЖУМАНЛАРИ
"Фаровон юрт" газетаси
“Ватан ҳимоячиси бўламан!” болажонлар иштирокидаги тадбир қизиқарли ўтди
Тадбирлар
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги
Янгиликлар
АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг ялпи мажлиси Трамп муҳокамасига бағишланади
Янгиликлар
Ҳуқуқ устуворлиги индекси – ҳудудлар тараққиёти гарови
Янгиликлар
Германиялик олимлар тадқиқоти инсониятни коронавирус балосидан ҳимоялаш мумкин!
Янгиликлар
все шаблоны для dle на сайте шаблоны dle 11.1 dle скачать

Сайтга кириш

Аъзо бўлиш Паролни тиклаш

world-weather.ru/pogoda/uzbekistan/tashkent/
https://world-weather.ru/pogoda/russia/rostov_na_donu/

Бўлимлар

  • Янгиликлар
  • Ўзбекистон
  • Биласизми?
  • Видео
  • Фото
  • Спорт
  • "Фаровон юрт" газетаси
  • Жаҳон
  • Технология
  • Жиноят
  • Фойдали ва қизиқарли маслаҳатлар
  • Кўрсатувлар
  • Тадбирлар
  • Таҳлилий мақолалар
  • Суҳбатлар

Теглар

Долзарб мақолалар

“Ватан ҳимоячиси бўламан!” болажонлар иштирокидаги тадбир қизиқарли ўтди

Тадбирлар

СУВ – БЕБАҲО НЕЪМАТ

Таҳлилий мақолалар

Ўксима синглим, сени хўрлаганлар қонун олдида жавоб беришади! (Ҳуқуқ соҳасида фаолият юритувчи куёвтўранинг ўз турмуш ўртоғи ҳуқуқини паймол этиши ҳақида кичик ҳикоя)

"Фаровон юрт" газетаси

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси

Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги

Янгиликлар

Кўмир ўғрилари қўлга тушди

Жиноят

НУР ТАРАТУВЧИЛАР

"Фаровон юрт" газетаси

Исроил фуқаро эмлашдан сўнг вафот этиши сабаби нимада?

Янгиликлар

"СИЗЛАР БИЗНИНГ ОЛТИН ФОНДИМИЗ!" – ёшлар эътироф этилди

"Фаровон юрт" газетаси

Арнасой туманида 395 та мурожаатлар қаноатлантирилди

Таҳлилий мақолалар

Топ мақолалар

  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

Ижтимоий тармоқлар орқали мамлакатимизда “реклама” бўлган боғча мудирасининг мазаси қочиб қолди

  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

Огоҳ бўлинг, ҳафта охирида ҳаво совий бошлайди

  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

Арнасой туманида "Янги Ўзбекистонни, албатта ёшлар билан бирга қурамиз!" шиори остида уюшмаган ёшлар ўртасида спорт мусобоқалари ўтказилди

  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

Эҳ, тиниб-тинчимаган японлар нималарни ўйлаб топишмайди-я!

  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

Ҳоким аҳолини миш-мишларга ишонмасликка чақирди

Видео

ВАЛИЖОН ШАМШИЕВ СТУДИЯ ҚЎРИҚЧИСИ БИЛАН ЖАНЖАЛЛАШИБ КЕТДИ

Расм

АЙДАРКЎЛ МАНЗАРАЛАРИ (ФОТО)

  • Асосий сахифа
  • Сайт ҳақида
  • Аълоқа

2016-2017. "Фаровон юрт" хайрия жамоат бирлашмаси.