Menu
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
    • Спорт
    • Технология
  • Фаровон юрт
    • "Фаровон юрт газетаси"
    • Кўрсатувлар
    • Тадбирлар
  • Таҳлилий мақолалар
  • Суҳбатлар
  • Фойдали ва қизиқарли маслахатлар

Тинглаб тушуниш – хорижий тилни ўзлаштиришнинг муҳим омили

    Умумий ўрта таълим мактабларида чет тилини ўқитишда ҳар бир педагог синф аудиториясини ҳисобга олиши муҳимдир. Ўқув дастурида бўйича кўрсатилган мавзуни тушунтиришда баъзи ҳолларда инпровизация усулидан фойдаланишга тўғри келади. Чунки ўқитувчи яхши ўзлаштирувчи ўқувчилари кўп бўлган бўлган синфга дарс ўтишда қўллаган методини паст ўзлаштирувчи ўқувчилари кўп бўлган синфга нисбатан қўллай олмайди. Ўқитувчи имкон қадар ҳар бир ўқувчи билан индивудал шуғулланиши лозим.
   Нутқ фаолиятига оид мавзуларни тушунтиришда ўқувчи фарқлаши учун инновацион педагогик технологиялардан унумли фойдаланиши мақсадга мувофиқдир.
   Нутқ фаолияти турларининг ҳар бирига хос қийинчиликлар мавжуд бўлиб, тинглаб тушунишда қатор қийинчиликлар содир бўлади. Уларни билиш чет тили ўргатишда ҳал қилувчи шартлардандир. Идрок этиш, жумладан нутқни идрок этиб тушуниш муаммолари жаҳон руҳшунослигида анча муфассал ишлаб чиқилиб, чет тили ўқитиш методикаси фани мавжуд назарий мулоҳазалардан самарали фойдаланади. Хўш, мактаб шароитида ўқувчиларнинг тинглаб тушуниш соҳасидаги қийинчиликлар нималардан иборат?
   Биринчидан, тилга оид шаклий қийинчиликлар. Маъноси ҳар хил, товуш шакли эса ўхшаш сўзлар – омофонларни ёки чет тили феълининг мажҳул даражасини тинглаш ва тушуниш мураккаблик касб этади. Омофон ва мажҳул феъл бир қарашда танишга ўхшайди, бироқ аудиоматннинг мазмунини пайқашда ҳийла қийинчилик туғдиради. Иккинчидан, мазмунга доир қийинчиликлар бўлиб, олинаётган ахборот қамровидаги нима, қаерда, ким билан, қачон бўлиши каби далилларни идрок этиш бобида ёки улар орасидаги боғланишни илғаб олиш, шунингдек, умумий ғояга тааллуқли қийинчиликлар мавжуддир. Учинчидан, нутқий идрок қилишнинг шарт-шароитидаги қийинчиликлардир. Булардан нутқ тезлиги, оҳанги ва механик ёзилган аудиоматннинг мураккаблигини эслатиш кифоя. Шу билан бирга аудиоматнни бир марта идрок қилиш, нотаниш одамни тинглаш, овоздаги ўзига хослик кабилар ҳам тушунишда ғов бўлиши табиий. Тўртинчидан, нутқ шаклига оид қийинчиликлар бўлиб, диалог нутқда жавоб қайтариш, монологни тинглашда эса жумлаларни эшитиши хотирасида сақлаш ўқувчи учун муайян қийинчилик келтириб чиқаради. Бешинчидан, тилшунослик нуқтаи назаридан содир бўладиган қийинчиликлардир. Улар лисоний-лексик, грамматик ва фонетик қийинчиликлар деб аталади. Лексикада жуфт тушунчалар (масалан, дунё томонларини ифодаловчи сўзлар, кўп маънолилик (полисемия) турғун бирикмалардаги сўз маъноси, ёрдамчи сўзлар, грамматик жиҳатдан она тилида йўқ ҳодисалар ёки фонетик тарафдан сўзнинг ёзувда ва талаффузда кескин тафовути, урғу ва оҳангнинг ўхшамаслиги тегишли қийинчиликларга сабаб бўлди. Олтинчидан, аудиоматн тузилишига оид қийинчиликлар бўлиб, аудиоматннинг тузилиши ҳам қийинчиликларга олиб келиши аниқланган. Чунки баён этилаётган ахборотни илғаб олишга унинг бевосита даҳли бор. Гапнинг ёки сатр бошининг бир-бирига мантиқан ёпишиши, матннинг юзаки ёки чуқурлиги, нотаниш лексик бирликлар иштироки ва қатор ўхшаш композицион – мазмуний ҳолатлар аудиоматннинг тушунилиши даражасини белгиловчи омиллардир. Юқорида келтирилган муаммоларни бартараф этиш орқали ўқувчиларнинг мавзуни мукаммал ўзлаштиришига эришилади. Бу эса, педагогдан юксак салоҳият талаб этади.

Интернет материаллари асосида Умида СОТВОЛДИЕВА тайёрлади.
Тошкент шаҳар, Яшнобод туманидаги 23-умумтаълим мактаби инглиз тили ўқитувчиси. 
шаблоны для dle 11.2
Таҳлилий мақолалар
  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • 83
  • 0
  • Admin. Жойлаштирган санаси: 23-11-2020, 17:31
Асосий сахифа » Таҳлилий мақолалар » Тинглаб тушуниш – хорижий тилни ўзлаштиришнинг муҳим омили
Yukarı
Aşağı
Ижтимоий тармоқлар орқали мамлакатимизда “реклама” бўлган боғча мудирасининг мазаси қочиб қолди
"Фаровон юрт" газетаси
Арнасой туманида "Янги Ўзбекистонни, албатта ёшлар билан бирга қурамиз!" шиори остида уюшмаган ёшлар ўртасида спорт мусобоқалари ўтказилди
Спорт
Эҳ, тиниб-тинчимаган японлар нималарни ўйлаб топишмайди-я!
"Фаровон юрт" газетаси
Ҳоким аҳолини миш-мишларга ишонмасликка чақирди
Янгиликлар
ИСТИҚЛОЛДАН НУР ОЛГАН АВЛОД
"Фаровон юрт" газетаси
МАТБУОТ АНЖУМАНЛАРИ
"Фаровон юрт" газетаси
“Ватан ҳимоячиси бўламан!” болажонлар иштирокидаги тадбир қизиқарли ўтди
Тадбирлар
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги
Янгиликлар
АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг ялпи мажлиси Трамп муҳокамасига бағишланади
Янгиликлар
Ҳуқуқ устуворлиги индекси – ҳудудлар тараққиёти гарови
Янгиликлар
Германиялик олимлар тадқиқоти инсониятни коронавирус балосидан ҳимоялаш мумкин!
Янгиликлар
все шаблоны для dle на сайте шаблоны dle 11.1 dle скачать

Сайтга кириш

Аъзо бўлиш Паролни тиклаш

world-weather.ru/pogoda/uzbekistan/tashkent/
https://world-weather.ru/pogoda/russia/rostov_na_donu/

Бўлимлар

  • Янгиликлар
  • Ўзбекистон
  • Биласизми?
  • Видео
  • Фото
  • Спорт
  • "Фаровон юрт" газетаси
  • Жаҳон
  • Технология
  • Жиноят
  • Фойдали ва қизиқарли маслаҳатлар
  • Кўрсатувлар
  • Тадбирлар
  • Таҳлилий мақолалар
  • Суҳбатлар

Теглар

Долзарб мақолалар

“Ватан ҳимоячиси бўламан!” болажонлар иштирокидаги тадбир қизиқарли ўтди

Тадбирлар

СУВ – БЕБАҲО НЕЪМАТ

Таҳлилий мақолалар

Ўксима синглим, сени хўрлаганлар қонун олдида жавоб беришади! (Ҳуқуқ соҳасида фаолият юритувчи куёвтўранинг ўз турмуш ўртоғи ҳуқуқини паймол этиши ҳақида кичик ҳикоя)

"Фаровон юрт" газетаси

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси

Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги

Янгиликлар

Кўмир ўғрилари қўлга тушди

Жиноят

НУР ТАРАТУВЧИЛАР

"Фаровон юрт" газетаси

Исроил фуқаро эмлашдан сўнг вафот этиши сабаби нимада?

Янгиликлар

"СИЗЛАР БИЗНИНГ ОЛТИН ФОНДИМИЗ!" – ёшлар эътироф этилди

"Фаровон юрт" газетаси

Арнасой туманида 395 та мурожаатлар қаноатлантирилди

Таҳлилий мақолалар

Топ мақолалар

  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

Ижтимоий тармоқлар орқали мамлакатимизда “реклама” бўлган боғча мудирасининг мазаси қочиб қолди

  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

Огоҳ бўлинг, ҳафта охирида ҳаво совий бошлайди

  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

Арнасой туманида "Янги Ўзбекистонни, албатта ёшлар билан бирга қурамиз!" шиори остида уюшмаган ёшлар ўртасида спорт мусобоқалари ўтказилди

  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

Эҳ, тиниб-тинчимаган японлар нималарни ўйлаб топишмайди-я!

  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

Ҳоким аҳолини миш-мишларга ишонмасликка чақирди

Видео

ВАЛИЖОН ШАМШИЕВ СТУДИЯ ҚЎРИҚЧИСИ БИЛАН ЖАНЖАЛЛАШИБ КЕТДИ

Расм

АЙДАРКЎЛ МАНЗАРАЛАРИ (ФОТО)

  • Асосий сахифа
  • Сайт ҳақида
  • Аълоқа

2016-2017. "Фаровон юрт" хайрия жамоат бирлашмаси.