Menu
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
    • Спорт
    • Технология
  • Фаровон юрт
    • "Фаровон юрт газетаси"
    • Кўрсатувлар
    • Тадбирлар
  • Таҳлилий мақолалар
  • Суҳбатлар
  • Фойдали ва қизиқарли маслахатлар

Ўзбек адабиёти устунларидан бири...

    Мақсуд Шайхзода ҳақида сўз борганда, адибнинг ўзбек адабиёти равнақига қўшган ҳиссаси, ўзига хос тутган ўрни алоҳида эътироф этилади. Шу ўринда, Шайхзодани ўзбек адабиёти устунларидан бири десак, муболаға бўлмас. Етук драматург, адабий файласуф, моҳир таржимон ва педагог Мақсуд Шайхзода гарчи Озарбайжонда таваллуд топган бўлса-да, ижодий фаолиятининг гуллаган даври Ўзбекистонда кечди.
   Педагогик фаолиятни бошлаган ижодкор ишдан ажралмаган ҳолда 1925 йилда Боку Олий педагогика институтини сиртдан ўқиб битирди.Адибнинг адабиётга бўлган муҳаббати болалигидаёқ уйғонди. Унинг отаси Маъсумбек халқ орасида обрўга эга шифокор бўлиб, санъат ва адабиётни севар, тарих ва фалсафага қизиқарди. Оқтош зиёлилари билан турли масалаларда суҳбатлашарди. Адабий гурунглар ёш Шайхзодага Низомий ва Фирдавсий, Навоий ва Фузулий, Пушкин ва Шекспир каби буюклар номини танитади.
   Мақсуд Шайхзода 1926 йили “Миллий фирқа” ташкилотига аъзо бўлиб, мусовотчилар ҳаракатида фаол қатнашгани сабаб 1928 йили ҳибсга олинади ва Тошкентга сургун қилинади. Умрининг охирига қадар Ўзбекистонда қолиб, ижод қилиши – тақдирнинг ўзбек адабиёти ва ўзбек китобхонларига беназир туҳфаси эди.
   Тошкентга илк келишидан пойтахтдаги турли газета ва журналларда фаолият олиб борди. Орадан бир йил ўтар-ўтмас адибнинг адабий фаолияти бошланди. Шоирнинг “Ўн шеър”, “Ундошларим”, “Учинчи китоб” ва “Жумҳурият” тўпламларининг нашр этилиши ўзбек адабиётга кириб келган янги садо эди.
   Иккинчи жаҳон уруши содир бўлган давр... Замона зайли ёхуд давр тақозоси билан шоир жанг қаҳрамонларини улуғловчи, фронт орқасидаги кишиларининг фидокорона меҳнатини ифодаловчи “Кураш нечун”, “Жанг ва қўшиқ”, “Капитан Гастелло”, “Кўнгил дейдики” каби шеърий тўпламларини яратди. 1944 йилда “Жалолиддин Мангуберди” (1944) тарихий драма ва бошқа қатор публицистик асарлари дунёга келди.
   Урушдан сўнг, тинч қурилиш йилларида халқ зафарли меҳнатини, тинчликни улуғловчи “Ўн беш йилнинг дафтари”, “Олқишларим”, “Замон торлари”, “Шуъла”, “Чорак девони” каби шеърий тўпламлари дунё юзини кўрди.
Шайхзода ижодида “Тошкентнома” достони алоҳида ўрин тутади. Яхлит воқеа асосига қурилмаган асарда шоир шахсиятининг ўзига хос қирраларига гувоҳ бўламиз.
   Мақсуд Шайхзода 1967 йил 19 феврал куни оғир хасталик сабаб вафот этди. Айни ижод палласи, оламга теран нигоҳ билан боқадиган, сабр ва қаноатга тўла навқирон ёшда оламни тарк этган ижодкорнинг асарлари боқийдир. Йиллар ўтса-да, адибнинг адабий мероси нодир жавоҳир каби жилоланиб, сайқалланиб бораверади.

Одина ҚАЛИЛОВА,
Яшнобод туманидаги 23-умумтаълим мактаби она тили ва адабиёт ўқитувчиси.
шаблоны для dle 11.2
Таҳлилий мақолалар
  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • 51
  • 0
  • Admin. Жойлаштирган санаси: 23-11-2020, 12:18
Асосий сахифа » Таҳлилий мақолалар » Ўзбек адабиёти устунларидан бири...
Yukarı
Aşağı
Ижтимоий тармоқлар орқали мамлакатимизда “реклама” бўлган боғча мудирасининг мазаси қочиб қолди
"Фаровон юрт" газетаси
Арнасой туманида "Янги Ўзбекистонни, албатта ёшлар билан бирга қурамиз!" шиори остида уюшмаган ёшлар ўртасида спорт мусобоқалари ўтказилди
Спорт
Эҳ, тиниб-тинчимаган японлар нималарни ўйлаб топишмайди-я!
"Фаровон юрт" газетаси
Ҳоким аҳолини миш-мишларга ишонмасликка чақирди
Янгиликлар
ИСТИҚЛОЛДАН НУР ОЛГАН АВЛОД
"Фаровон юрт" газетаси
МАТБУОТ АНЖУМАНЛАРИ
"Фаровон юрт" газетаси
“Ватан ҳимоячиси бўламан!” болажонлар иштирокидаги тадбир қизиқарли ўтди
Тадбирлар
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги
Янгиликлар
АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг ялпи мажлиси Трамп муҳокамасига бағишланади
Янгиликлар
Ҳуқуқ устуворлиги индекси – ҳудудлар тараққиёти гарови
Янгиликлар
Германиялик олимлар тадқиқоти инсониятни коронавирус балосидан ҳимоялаш мумкин!
Янгиликлар
все шаблоны для dle на сайте шаблоны dle 11.1 dle скачать

Сайтга кириш

Аъзо бўлиш Паролни тиклаш

world-weather.ru/pogoda/uzbekistan/tashkent/
https://world-weather.ru/pogoda/russia/rostov_na_donu/

Бўлимлар

  • Янгиликлар
  • Ўзбекистон
  • Биласизми?
  • Видео
  • Фото
  • Спорт
  • "Фаровон юрт" газетаси
  • Жаҳон
  • Технология
  • Жиноят
  • Фойдали ва қизиқарли маслаҳатлар
  • Кўрсатувлар
  • Тадбирлар
  • Таҳлилий мақолалар
  • Суҳбатлар

Теглар

Долзарб мақолалар

“Ватан ҳимоячиси бўламан!” болажонлар иштирокидаги тадбир қизиқарли ўтди

Тадбирлар

СУВ – БЕБАҲО НЕЪМАТ

Таҳлилий мақолалар

Ўксима синглим, сени хўрлаганлар қонун олдида жавоб беришади! (Ҳуқуқ соҳасида фаолият юритувчи куёвтўранинг ўз турмуш ўртоғи ҳуқуқини паймол этиши ҳақида кичик ҳикоя)

"Фаровон юрт" газетаси

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси

Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги

Янгиликлар

Кўмир ўғрилари қўлга тушди

Жиноят

НУР ТАРАТУВЧИЛАР

"Фаровон юрт" газетаси

Исроил фуқаро эмлашдан сўнг вафот этиши сабаби нимада?

Янгиликлар

"СИЗЛАР БИЗНИНГ ОЛТИН ФОНДИМИЗ!" – ёшлар эътироф этилди

"Фаровон юрт" газетаси

Арнасой туманида 395 та мурожаатлар қаноатлантирилди

Таҳлилий мақолалар

Топ мақолалар

  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

Ижтимоий тармоқлар орқали мамлакатимизда “реклама” бўлган боғча мудирасининг мазаси қочиб қолди

  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

Огоҳ бўлинг, ҳафта охирида ҳаво совий бошлайди

  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

Арнасой туманида "Янги Ўзбекистонни, албатта ёшлар билан бирга қурамиз!" шиори остида уюшмаган ёшлар ўртасида спорт мусобоқалари ўтказилди

  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

Эҳ, тиниб-тинчимаган японлар нималарни ўйлаб топишмайди-я!

  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

Ҳоким аҳолини миш-мишларга ишонмасликка чақирди

Видео

ВАЛИЖОН ШАМШИЕВ СТУДИЯ ҚЎРИҚЧИСИ БИЛАН ЖАНЖАЛЛАШИБ КЕТДИ

Расм

АЙДАРКЎЛ МАНЗАРАЛАРИ (ФОТО)

  • Асосий сахифа
  • Сайт ҳақида
  • Аълоқа

2016-2017. "Фаровон юрт" хайрия жамоат бирлашмаси.