Menu
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
    • Спорт
    • Технология
  • Фаровон юрт
    • "Фаровон юрт газетаси"
    • Кўрсатувлар
    • Тадбирлар
  • Таҳлилий мақолалар
  • Суҳбатлар
  • Фойдали ва қизиқарли маслахатлар

МАТБУОТ АНЖУМАНИ БЎЛИБ ЎТДИ

      Қашқадарё вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармасида  вилоят Бандлик бош Бошқармаси томонидан журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани ўтказилди. Уни АОКБ бошлиғи ўринбосари Чоршанби Рахмонов олиб борди. Вилоят Бандлик бош Бошқармаси бошлиғи Бекзод Қурбонов соҳага оид ҳукумат қарорларининг ижроси, аҳоли бандлигига кўмаклашиш борасида 2021 йилнинг 1-чорагида амалга оширилган асосий вазифалар тўғрисида ахборот берди.
   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 январдаги “Вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижий давлатга кетаётган шахсларни ва банд бўлмаган аҳолини ўқитишни ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига асосан Шаҳрисабз шаҳридаги 1-сонли касб-ҳунар мактаби негизида “Қурилиш соҳаси малакали мутахассисларни тайёрлаш Маркази” ташкил этилди. Унинг йиллик қабули 600 нафарни ташкил этиб, қисқа муддатли курсларда ўқув устахоналарда назарий ва амалий машғулотлар ташкил этилади. Амалий машғулотларни ўтказиш учун 3,5 гектар майдонда ўқув полигони ташкил этилиб, майдончаларда 14 та йуналишда амалий машғулотлар (ғишт терувчи, бетончи, кафел терувчи, кранчи, буёқчи, сувоқчи, том ёпувчи ва бошқа турдаги) ўтказилади. Бундан ташқари амалий машғулотлар ўтиш учун барча йўналишларда хом-ашёлар билан таъминланади.
   Уч ой давом этадиган ўқиш даврида тингловчилар ётоқхона, 3 маҳал иссиқ овқат ва махсус кийимлар билан таъминланади. Бугунги кунда марказда 212 нафар хорижга ишлаш учун истак билдирган ишсиз фуқаролар танлаб олиниб, ўз йўналишлари бўйича ўқитилмоқда.
   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 мартдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси бўйича “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”ни самарали юритиш, ишсиз фуқароларга бандлик соҳасида тизимли ёрдам кўрсатиш ҳамда “маҳаллабай” тизим асосида ишларни ташкил этиш мақсадида, ҳар бир маҳаллага меҳнат инспектори- “Жамоатчи ёрдамчи”лар жалб этилди. Улар 11 ойлик шартнома асосида ўз маҳаллаларида маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда танлов ўтказилиб, буйруқ асосида ишга олинди. Уларнинг асосий вазифалари, ҳудудда ишсиз фуқароларнинг манзилли рўйхатини тузиш, ишсизларни ҳисобини юритиш, бўш иш ўринларига ишга жойлаштириш, жамоат ишларига жалб этиш, субсидия ажратиш ва касбга тайёрлашга юбориш юзасидан ишга жойлаштириш инспекторига кўмаклашдан иборат. 
   Республика Вазирлар Маҳкамасининг 2021йил 5 апрелдаги “Камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш ҳамда меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 183-қарори ижроси бўйича ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди. Ушбу қарор билан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг “Ишга марҳамат” мономаркази ва касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг Низоми ишлаб чиқилди. Унга мувофиқ, ўқитиш марказларининг ташкилий-ҳуқуқий ва молиявий масалалари кўрсатиб берилди. Бундан ташқари мономарказда ишсиз ва хорижга ишлаш учун кетаётган фуқароларни касб-ҳунарга, хорижий тилларга ва тадбиркорлик асосларига ўқитишни ташкил этади. Мономарказда касбий малака баҳолаш тизими ҳам йўлга қўйилади.
   2021 йилнинг 1-чорагида ишсиз фуқароларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарларга ўқитиш мақсадида, вилоят буйича 71 та давлат ва нодавлат ўқув масканлари ташкил этилиб, уларда 4 минг 877 нафар ишсиз фуқаролар ўқишга жалб этилди. Бугунги кунгача ўқув курсларини 830 нафар ёшлар тугатиб, айни пайтда уларнинг 450 нафари банклардан имтиёзли кредит олган ҳолда ўз тадбиркорлигини бошлади. 118 нафари ҳунармандларга аъзо бўлган ҳолда ҳунармандчилик фаолиятини давом эттирмоқда. Бу ишларни амалга ошириш учун Бандлик жамғармасидан 1 миллиард 400 миллион сўм маблағ ажратилиб, ўқитувчи ва касб ўргатувчиларга ойлик иш ҳақлари ҳамда “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”даги фуқаролар учун 966,5 миллион сўм степиндия тўлаб берилди.  
   Жорий йилнинг ўтган даврида “Темир дафтар”га киритилган кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож  59 нафар оилаларга енгил типдаги иссиқхона қуриш учун, 180 нафар оилаларга томорқасида экин экиш учун уруғлик ва кўчатлар, 48 нафар оилаларга суғориш воситаларини ҳарид қилиш учун субсидиялар ажратилди. 
   Меҳнат ҳуқуқ инспекцияга ўтган чорак давомида 1 минг 513 та меҳнат ҳуқуқи бузилганлиги бўйича мурожаатлар тушган бўлиб, шундан 1 минг 261 нафар фуқароларнинг ҳуқуқи ҳимоя қилинди. 321 та корхона ва ташкилотларда ишлаётган ходимларнинг манфаатларини кўзлаб меҳнат қонунчилиги ўрганилганда 1 минг 989 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланиб,  285 нафар мансабдор шахсларга 631,3 миллион сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилди.
   Муҳтарам Президентимизнинг 2020 йил 12-13 ноябрь кунлари  вилоятга ташрифи давомида бандлик соҳасида берилган топшириқларини сўзсиз бажарилишини таъминлаш бўйича 2021 йилда 90 минг нафар аҳоли бандлигига кўмаклашиш хизматлари кўрсатилади. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан 29 минг 100 нафар ишсизларни доимий иш жойларига жойлашишига кўмаклашилади.
   Бу йил вилоятдаги 11 минг 600 нафар фуқароларни ташкиллаштирилган ҳолда меҳнат миграцияси йўли билан асосан, Россия, Қозоғистон ва бошқа давлатларга ишлаш учун юборилади ҳамда уларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича барча чора-тадбирлар кўрилади. Қашқадарё вилоят бандлик бош Бошқарамаси раҳбари юқоридаги вазифаларни бажаришда оммавий ахборот воситалари вакилларини ўзаро ҳамкорликда иш олиб боришга чақирди. ОАВ вакиллари томонидан тушган саволларга жавоб қайтарилди.
                                                             Шавкат СУЛТОНОВ.
            Суратларда: матбуот анжуманидан лавҳалар.
шаблоны для dle 11.2
Тадбирлар
  • 60
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • 196
  • 0
  • Admin. Жойлаштирган санаси: 8-04-2021, 17:31
Асосий сахифа » Тадбирлар » МАТБУОТ АНЖУМАНИ БЎЛИБ ЎТДИ
Yukarı
Aşağı
Туркияда 23-25 апрел кунлари суткалик комендантлик соати жорий этилди
Янгиликлар
Туризмни ривожлантириш долзарб масала
"Фаровон юрт" газетаси
Президентимиз янги қарори: Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 12 миллион сўмдан пул мукофоти берилади
Янгиликлар
Жорий йилнинг 19 апрел санасига кўра, коронавирус касаллигидан вафот этганлар сони 1 нафарга кўпайиб, умумий 639 нафарни ташкил қилди
Ўзбекистон
Америкалик энг қари моможон вафот этди
Жаҳон
СЎЛМАГАН ГУЛ
"Фаровон юрт" газетаси
Арнасойда чигит экиш ишлари жадал олиб борилмоқда
"Фаровон юрт" газетаси
"Тазкират ул-авлиё"дан ҳикмат
"Фаровон юрт" газетаси
Бир миллион европалик ковид қурбони бўлди
Жаҳон
Арбитраж суди ҳақида биласизми?
"Фаровон юрт" газетаси
Америка эътирофи: Ўзбекистон – энг яхши давлатлар рейтингида!
Янгиликлар
все шаблоны для dle на сайте шаблоны dle 11.1 dle скачать

Сайтга кириш

Аъзо бўлиш Паролни тиклаш

world-weather.ru/pogoda/uzbekistan/tashkent/
https://world-weather.ru/pogoda/russia/rostov_na_donu/

Бўлимлар

  • Янгиликлар
  • Ўзбекистон
  • Биласизми?
  • Видео
  • Фото
  • Спорт
  • "Фаровон юрт" газетаси
  • Жаҳон
  • Технология
  • Жиноят
  • Фойдали ва қизиқарли маслаҳатлар
  • Кўрсатувлар
  • Тадбирлар
  • Таҳлилий мақолалар
  • Суҳбатлар

Теглар

Долзарб мақолалар

МАТБУОТ АНЖУМАНИ БЎЛИБ ЎТДИ

Тадбирлар

Асакага меҳмонга келинг

"Фаровон юрт" газетаси

КАТТАҚЎРҒОННИНГ ЗАБАРДАСТ ОЛИМИ ЭДИ

"Фаровон юрт" газетаси

КИТОБ ТУМАНИДА ЯНА УЧТА-МАКТАБГАЧА ТАЪЛИM ТАШКИЛОТИ ИШ БОШЛАДИ

Тадбирлар

Дўстлик туманида “Қизлар одоби тарғиботчиси” танлови ўтказилди

Тадбирлар

АЪЗОЛИК БИЛЕТЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

Янгиликлар

ХУРРАМ БОБО ВА МАВЛУДА АЯЛАРНИНГ ИБРАТЛИ ТАШАББУСИ

"Фаровон юрт" газетаси

"ҚУЙИОҚБОЙ"ЛИК ТЎРАХЎЖА ОТА

"Фаровон юрт" газетаси

ХАЙРЛИ ТАШАББУС

Тадбирлар

ЮКСАК МАЪНАВИЯТ-КЕЛАЖАК ПОЙДЕВОРИ

Янгиликлар

Топ мақолалар

  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

Туркияда 23-25 апрел кунлари суткалик комендантлик соати жорий этилди

  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

Зеленский таклифидан наф бормикан?

  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

Туризмни ривожлантириш долзарб масала

  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

Президентимиз янги қарори: Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 12 миллион сўмдан пул мукофоти берилади

  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

Жорий йилнинг 19 апрел санасига кўра, коронавирус касаллигидан вафот этганлар сони 1 нафарга кўпайиб, умумий 639 нафарни ташкил қилди

Видео

ВАЛИЖОН ШАМШИЕВ СТУДИЯ ҚЎРИҚЧИСИ БИЛАН ЖАНЖАЛЛАШИБ КЕТДИ

Расм

АЙДАРКЎЛ МАНЗАРАЛАРИ (ФОТО)

  • Асосий сахифа
  • Сайт ҳақида
  • Аълоқа

2016-2017. "Фаровон юрт" хайрия жамоат бирлашмаси.