Menu
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
    • Спорт
    • Технология
  • Фаровон юрт
    • "Фаровон юрт газетаси"
    • Кўрсатувлар
    • Тадбирлар
  • Таҳлилий мақолалар
  • Суҳбатлар
  • Фойдали ва қизиқарли маслахатлар

“Ватан ҳимоячиси бўламан!” болажонлар иштирокидаги тадбир қизиқарли ўтди

     Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 147-давлат мактабгача таълим ташкилотида 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб ажойиб тадбир ўтказилди.
“Қуёшча” номли мактабга тайёрлов гуруҳи тарбияланувчилари иштирокида ташкил этилган “Ватан ҳимоячиси бўламан!” тадбирига Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари 7251-сонли ҳарбий қисмдан бир гуруҳ аскарлар ташриф буюрди.
Байрамона безатилган залга болажонлар “Марш” мусиқаси остида кириб келдилар.
Тарбиячи Орзигул Юлдашева кечани очар экан, юртимиз осойишталигини қўриқлаб турган ватан ҳимоячиларини қутлуғ айём билан табриклади.
 
Бир кун катта бўламиз,
Ўн еттига тўламиз.
Мустақил она юртга,
Комил фарзанд бўламиз.
 
Биз ҳозирча  боламиз,
Боғдаги гул лоламиз
Тинчликсевар ҳалқимнинг,
Мард жасур ўғлонимиз.
 
Бир кун катта бўламиз,
Худди ойдек тўламиз.
Она юрт тупроғини,
Ҳеч ҳам ёвга бермаймиз!
Болажонлардан Азизбек Наимқулов, Зиёвиддин Абдужабборов, Достон Русланов  ушбу шеърни ўқишганида тадбир меҳмонлари гулдурос қарсаклар билан олқишладилар.
       Орзигул опа болажонларнинг ҳарбийликка оид билимларини синаб кўриш мақсадида “Аскар – ким?” ўйинини уюштирди.
– Юртимизни кимлар қўриқлайдилар?
 Малика Беркинова: – Аскарларимиз!
– Аскар қандай бўлиши керак?
 Жаҳонгир Муҳаммадиев: – Аскар – қўрқмас, ботир, бақувват, жасур ва эпчил!
Солиҳа Сулаймонова: – Аскар – ўз Ватанини севиши керак!
Фирдавс Маткаримов: – Аскар – ҳарбий билимга эга бўлиш керак!
Салимжонова Фарзона:– Аскар – ҳарбий техника ва қуроллардан фойдалана олиши керак!
Фарангиз Мардонқулова: – Аскар – Ватанимизни душманлардан қўриқлаши керак!
– Аскарлар қандай техникалардан фойдаланади?
 Шоҳруз Мамасолиев: – Ракета, самолёт, вертолёт, танк, юк машиналари...
– Ҳарбий унвонлардан қайсиларини биласиз?
Азизбек Наимқулов: – Оддий аскар, киччик сержант, сержант, катта сержант, лейтенант, катта лейтенант, капитан, мойор, подполковник, полковник, генерал майор, генерал летейнант, генерал полковник.
Болажонлар барча саволларга бийрон жавоб бериши баробарида Миллий армиямиз ташкил топганига 28 йил тўлганини, Президентимиз – Бош қўмондимиз эканлигини айтишди. Миллий армиямизни ривожлантиришда буюк саркарда Амир Темур бобомизнинг “Темур тузуклари” асарида армияни қандай шакллантириш қонун-қоидалари ҳақидаги ўгитларидан фойдаланганини ҳам билишаркан.
 Тарбияланувчилар ижросидаги ватанпарварлик руҳида куй ва қўшиқлар барчага бирдек манзур бўлди. Тадбир сўнгида гуруҳ ўғлонлари “Темурбеклар” тўгараги қасамёдини ёд олишди.
    Ҳафиза Ҳамдамова раҳбарлигидаги Орзигул Юлдашева, Даврон Умаров ҳамда Барно Хўжанова каби таълим муассасаси фаоллари ташкиллаштирган байрам тадбири болажонлар қалбида узоқ йиллар муҳрланиб қолиши, шубҳасиз!
Гулбаҳор ИСМАИЛОВА,
Низомий номидаги ТДПУ талабаси
шаблоны для dle 11.2
Тадбирлар
  • 100
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • 157
  • 0
  • Admin. Жойлаштирган санаси: 14-01-2021, 11:28
Асосий сахифа » Тадбирлар » “Ватан ҳимоячиси бўламан!” болажонлар иштирокидаги тадбир қизиқарли ўтди
Yukarı
Aşağı
Ижтимоий тармоқлар орқали мамлакатимизда “реклама” бўлган боғча мудирасининг мазаси қочиб қолди
"Фаровон юрт" газетаси
Арнасой туманида "Янги Ўзбекистонни, албатта ёшлар билан бирга қурамиз!" шиори остида уюшмаган ёшлар ўртасида спорт мусобоқалари ўтказилди
Спорт
Эҳ, тиниб-тинчимаган японлар нималарни ўйлаб топишмайди-я!
"Фаровон юрт" газетаси
Ҳоким аҳолини миш-мишларга ишонмасликка чақирди
Янгиликлар
ИСТИҚЛОЛДАН НУР ОЛГАН АВЛОД
"Фаровон юрт" газетаси
МАТБУОТ АНЖУМАНЛАРИ
"Фаровон юрт" газетаси
“Ватан ҳимоячиси бўламан!” болажонлар иштирокидаги тадбир қизиқарли ўтди
Тадбирлар
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги
Янгиликлар
АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг ялпи мажлиси Трамп муҳокамасига бағишланади
Янгиликлар
Ҳуқуқ устуворлиги индекси – ҳудудлар тараққиёти гарови
Янгиликлар
Германиялик олимлар тадқиқоти инсониятни коронавирус балосидан ҳимоялаш мумкин!
Янгиликлар
все шаблоны для dle на сайте шаблоны dle 11.1 dle скачать

Сайтга кириш

Аъзо бўлиш Паролни тиклаш

world-weather.ru/pogoda/uzbekistan/tashkent/
https://world-weather.ru/pogoda/russia/rostov_na_donu/

Бўлимлар

  • Янгиликлар
  • Ўзбекистон
  • Биласизми?
  • Видео
  • Фото
  • Спорт
  • "Фаровон юрт" газетаси
  • Жаҳон
  • Технология
  • Жиноят
  • Фойдали ва қизиқарли маслаҳатлар
  • Кўрсатувлар
  • Тадбирлар
  • Таҳлилий мақолалар
  • Суҳбатлар

Теглар

Долзарб мақолалар

“Ватан ҳимоячиси бўламан!” болажонлар иштирокидаги тадбир қизиқарли ўтди

Тадбирлар

СУВ – БЕБАҲО НЕЪМАТ

Таҳлилий мақолалар

Ўксима синглим, сени хўрлаганлар қонун олдида жавоб беришади! (Ҳуқуқ соҳасида фаолият юритувчи куёвтўранинг ўз турмуш ўртоғи ҳуқуқини паймол этиши ҳақида кичик ҳикоя)

"Фаровон юрт" газетаси

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси

Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги

Янгиликлар

Кўмир ўғрилари қўлга тушди

Жиноят

НУР ТАРАТУВЧИЛАР

"Фаровон юрт" газетаси

Исроил фуқаро эмлашдан сўнг вафот этиши сабаби нимада?

Янгиликлар

"СИЗЛАР БИЗНИНГ ОЛТИН ФОНДИМИЗ!" – ёшлар эътироф этилди

"Фаровон юрт" газетаси

Арнасой туманида 395 та мурожаатлар қаноатлантирилди

Таҳлилий мақолалар

Топ мақолалар

  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

Ижтимоий тармоқлар орқали мамлакатимизда “реклама” бўлган боғча мудирасининг мазаси қочиб қолди

  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

Огоҳ бўлинг, ҳафта охирида ҳаво совий бошлайди

  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

Арнасой туманида "Янги Ўзбекистонни, албатта ёшлар билан бирга қурамиз!" шиори остида уюшмаган ёшлар ўртасида спорт мусобоқалари ўтказилди

  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

Эҳ, тиниб-тинчимаган японлар нималарни ўйлаб топишмайди-я!

  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

Ҳоким аҳолини миш-мишларга ишонмасликка чақирди

Видео

ВАЛИЖОН ШАМШИЕВ СТУДИЯ ҚЎРИҚЧИСИ БИЛАН ЖАНЖАЛЛАШИБ КЕТДИ

Расм

АЙДАРКЎЛ МАНЗАРАЛАРИ (ФОТО)

  • Асосий сахифа
  • Сайт ҳақида
  • Аълоқа

2016-2017. "Фаровон юрт" хайрия жамоат бирлашмаси.