Menu
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
    • Спорт
    • Технология
  • Фаровон юрт
    • "Фаровон юрт газетаси"
    • Кўрсатувлар
    • Тадбирлар
  • Таҳлилий мақолалар
  • Суҳбатлар
  • Фойдали ва қизиқарли маслахатлар

Педагог масъулияти ёхуд дарсни сифатли ташкиллаштириш учун нима қилиш керак?

     Ҳар бир ота-она фарзандининг билимли ва тажрибали, энг аввало, моҳир педагог қўлида сабоқ олишини истайди. Шунинг учун бўлса керак, илк мактабга қадам қўяётган болакай учун мактабдаги 1-синфни қабул қиладиган бир неча ўқитувчининг энг маҳоратлисига беришга ҳаракат қилишади. Албатта ота-оналар мактабдаги ўқитувчининг қай даражада билим эга эканлиги ёхуд дарсни қандай олиб бориши ҳақида атрофдагилардан сўраб-суриштиришга улгурган бўлишади. Бу ҳолат нафақат бошланғич синфда, балки чет тили ўқитувчиларни танлашда ҳам юз беради. Негаки, тараққиёт сари шиддат билан одимлаб бораётган айни даврда хорижий тилларни мукаммал ўзлаштириш замон талабидир.
   Хўш, фанни, айниқса, чет тили дарсларни қизиқарли ташкил этиш, ўқувчиларнинг асосий кўрсаткичи фанни кўнгилдагидек ўзлаштириши сири нимада?
   Аввало, чет тили ўқитувчиси ижодкор бўлиши керак. Ўқувчи ҳам, ўз навбатида, ижодкор бўлиши лозим. Акс ҳолда, ўқитувчи қанча ҳаракат қилмасин, ўқувчининг дарсда фаол иштирок этишига эришолмаса, дарс муваффақиятсиз кечади. Самарага эришиш учун эса, педагог маҳоратли бўлиши шарт. Ўқитувчи ҳар бир ўқувчини чет тилини ўзлаштиришга қизиқтира олиши, тил билмоқнинг афзаллиги, юқори марраларни забт этиш учун хорижий тилларни билиш зарурлиги, ўқувчидаги яшириниб ётган мотивацияларини рўёбга чиқариши, бунинг учун ҳар бир боланинг кўнглига йўл топиш керак. Демак, аввал қизиқтириш, сўнгра ўргатиш зарур. Ҳаётий тажрибалардан келиб чиқиб, мутахассислар ўқитувчининг фикри ва сўзи ўқувчиларни етаклаши, уларни ўйлаш, мустақил фикрлаш, хулоса чиқариш ва ҳар гал янгидан-янги қонун ва қоидаларни фаол очишга имконият яратиши кераклигини таъкидлашади. Бунинг учун ўқитувчи фақат дарс мавзусини турфа қизиқарли маълумотлар билан бойитиши, болаларнинг кенг фикрлаши учун муаммоли вазиятлар ҳосил қилиши, уларда ўрганилаётган мавзуга қизиқишини уйғотиш лозим. Дарснинг муваффақиятли ва сифати ўқув гуруҳини муайян мавзуни ўрганишга мойил қилиш, уларни янги мавзуни қабул қилишга тайёрланиш диққатни жалб қилишга жуда боғлиқ бўлади. Шунинг учун ўқувчиларни янги материални қабул қилишга тайёрлаш керак. Агар ўқувчи гап нима ҳақида бораётганини тушунмаса, билим олишга бўлган муносабати ва қизиқиши тезда сўнади. Билимнинг мустаҳкам бўлишига эришиш учун ҳар бир дарсда ўқувчилар билан ўтилган мавзу бўйича савол-жавоб ўтказилиши айни муддаодир. Маълум бўлган материалдан номаълумга ўтиш кўпригини қўйиш учун ўқувчиларга уйга вазифа берилади. Ўқувчиларга нимани ўрганаётганларини фаҳмлаб олишларига, назарий билимларини амалда қўллашларига имконият яратиш ва ўргатиш лозим.
   Дарсни шундай жиҳозлаш керакки, ўқувчилар ўз қўллари, ақли, идроки билан ҳар хил схема, тарқатма материаллар, ўйинлар, масала ва мисоллардан фойдаланган ҳолда мустақил ишлашларига шароит яратилган бўлиши лозим. Тадқиқотчилардан бирининг таърифича, ўқувчи билимларни ютиб олувчи наҳанг эмас, балки машъалдир, уни ёқиш, алангалатиш даркор. Хорижий итл ўқитувчиси шундай бўлиши керакки, ўқувчиларга билимлар асосини бериш, билим олишга бўлган қизиқишини аланга олдириш, билимни ўзлаштиришнинг қулай йўлларини кўрсатиши лозим. Шунда ўқувчи эришилган натижалар билан кифояланиб қолмай, келажакка умид билан қарайдиган бўлади ва ёшликда ёқилган машъал боланинг бутун ҳаёти давомида ёниб туради.  
   Шунингдек, ҳар бир ўқувчи ўз фикр ва мулоҳазалари, фараз ва гумонларини ҳамда таклифларини айтишдан чўчимаслиги керак. Педагог бу ишни паст ўзлаштирувчи ўқувчи бажаришига журъат этишига эришиши зарур ва шартдир. Аксарият ўқитувчиларда кузатиладиган камчилик – ҳар доим зеҳнли ва зийрак ўқувчилар билан савол-жавоб ўтказаверишади. Аслида ҳар бир ўқитувчи синфдаги энг уятчанг ва ўртача ўзлаштирувчи ўқувчилар ҳам ўз фикри ва мулоҳазаларини эркин сўзлаб беришларига имкон яратсин, савол-жавоб дўстона олиб борилиши лозим. Ўқитувчи ўқувчиларда мавжуд бўлган фанлардан қўрқиш, ўз кучига ишонмаслик, ҳиссиётларини бошқара олмай ўзини йўқотиш, бефарқлик иллатидан қутқариши керак ва ҳар бир ўқувчида, айниқса, ўзлаштириши қийин бўлган болалар онгида юксак имкониятга эга эканликлари, ўзига бўлган ишончни уйғотиши шарт.
   Унутманг, ўқувчиларнинг дарсни мукаммал ўзлаштириши, чуқур билимга эга бўлиши биз – педагогларнинг ўз устимизда тинимсиз изланишимиз, ҳар бир дарсга меҳр билан ёндашишимиз, энг аввало, ҳар бир ўқувчига алоҳида эътиборли бўлишимизни талаб этади.

Шафоат ҚАРШИБОЕВА,
Яшнобод туманидаги 23-умумтаълим мактаби инглиз тили фани ўқитувчиси.
шаблоны для dle 11.2
"Фаровон юрт" газетаси
  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • 83
  • 0
  • Admin. Жойлаштирган санаси: 23-11-2020, 13:19
Асосий сахифа » "Фаровон юрт" газетаси » Педагог масъулияти ёхуд дарсни сифатли ташкиллаштириш учун нима қилиш керак?
Yukarı
Aşağı
Ижтимоий тармоқлар орқали мамлакатимизда “реклама” бўлган боғча мудирасининг мазаси қочиб қолди
"Фаровон юрт" газетаси
Арнасой туманида "Янги Ўзбекистонни, албатта ёшлар билан бирга қурамиз!" шиори остида уюшмаган ёшлар ўртасида спорт мусобоқалари ўтказилди
Спорт
Эҳ, тиниб-тинчимаган японлар нималарни ўйлаб топишмайди-я!
"Фаровон юрт" газетаси
Ҳоким аҳолини миш-мишларга ишонмасликка чақирди
Янгиликлар
ИСТИҚЛОЛДАН НУР ОЛГАН АВЛОД
"Фаровон юрт" газетаси
МАТБУОТ АНЖУМАНЛАРИ
"Фаровон юрт" газетаси
“Ватан ҳимоячиси бўламан!” болажонлар иштирокидаги тадбир қизиқарли ўтди
Тадбирлар
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги
Янгиликлар
АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг ялпи мажлиси Трамп муҳокамасига бағишланади
Янгиликлар
Ҳуқуқ устуворлиги индекси – ҳудудлар тараққиёти гарови
Янгиликлар
Германиялик олимлар тадқиқоти инсониятни коронавирус балосидан ҳимоялаш мумкин!
Янгиликлар
все шаблоны для dle на сайте шаблоны dle 11.1 dle скачать

Сайтга кириш

Аъзо бўлиш Паролни тиклаш

world-weather.ru/pogoda/uzbekistan/tashkent/
https://world-weather.ru/pogoda/russia/rostov_na_donu/

Бўлимлар

  • Янгиликлар
  • Ўзбекистон
  • Биласизми?
  • Видео
  • Фото
  • Спорт
  • "Фаровон юрт" газетаси
  • Жаҳон
  • Технология
  • Жиноят
  • Фойдали ва қизиқарли маслаҳатлар
  • Кўрсатувлар
  • Тадбирлар
  • Таҳлилий мақолалар
  • Суҳбатлар

Теглар

Долзарб мақолалар

“Ватан ҳимоячиси бўламан!” болажонлар иштирокидаги тадбир қизиқарли ўтди

Тадбирлар

СУВ – БЕБАҲО НЕЪМАТ

Таҳлилий мақолалар

Ўксима синглим, сени хўрлаганлар қонун олдида жавоб беришади! (Ҳуқуқ соҳасида фаолият юритувчи куёвтўранинг ўз турмуш ўртоғи ҳуқуқини паймол этиши ҳақида кичик ҳикоя)

"Фаровон юрт" газетаси

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси

Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги

Янгиликлар

Кўмир ўғрилари қўлга тушди

Жиноят

НУР ТАРАТУВЧИЛАР

"Фаровон юрт" газетаси

Исроил фуқаро эмлашдан сўнг вафот этиши сабаби нимада?

Янгиликлар

"СИЗЛАР БИЗНИНГ ОЛТИН ФОНДИМИЗ!" – ёшлар эътироф этилди

"Фаровон юрт" газетаси

Арнасой туманида 395 та мурожаатлар қаноатлантирилди

Таҳлилий мақолалар

Топ мақолалар

  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

Ижтимоий тармоқлар орқали мамлакатимизда “реклама” бўлган боғча мудирасининг мазаси қочиб қолди

  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

Огоҳ бўлинг, ҳафта охирида ҳаво совий бошлайди

  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

Арнасой туманида "Янги Ўзбекистонни, албатта ёшлар билан бирга қурамиз!" шиори остида уюшмаган ёшлар ўртасида спорт мусобоқалари ўтказилди

  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

Эҳ, тиниб-тинчимаган японлар нималарни ўйлаб топишмайди-я!

  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

Ҳоким аҳолини миш-мишларга ишонмасликка чақирди

Видео

ВАЛИЖОН ШАМШИЕВ СТУДИЯ ҚЎРИҚЧИСИ БИЛАН ЖАНЖАЛЛАШИБ КЕТДИ

Расм

АЙДАРКЎЛ МАНЗАРАЛАРИ (ФОТО)

  • Асосий сахифа
  • Сайт ҳақида
  • Аълоқа

2016-2017. "Фаровон юрт" хайрия жамоат бирлашмаси.