Menu
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
    • Спорт
    • Технология
  • Фаровон юрт
    • "Фаровон юрт газетаси"
    • Кўрсатувлар
    • Тадбирлар
  • Таҳлилий мақолалар
  • Суҳбатлар
  • Фойдали ва қизиқарли маслахатлар

"ҚИЗИЛ ҚИШЛОҚ"ДАГИ ШАХСИЙ КУТУБХОНА

       Яхши хушхабар тез тарқалади.  "Қизил қишлоқ"лик ўқитувчи Шуҳрат Жумаев хонадонидан "Китоблар олами" номи билан аталадиган шахсий кутубхона очиб, қишлоқ одамларини, айниқса ёшларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишларини ошираётганлиги ҳақидаги ҳабар нафақат "Қизил қишлоқ" маҳалла фуқаролар йиғинида, балки Қамаши туманида ҳам тез тарқалди...
     1996 йилда Қарши Давлат университетининг рус тили ва адабиёти  бўлимини тугаллаган Шуҳрат Жумаев Қамаши туманидаги 31-умумий ўрта таълим мактабида ўқувчиларга рус тили ва адабиёти фанидан сабоқ бериб келмоқда. Давлатимиз раҳбарининг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурганликлари барча қатори Шуҳрат Жумаевни ҳам янги ташаббусга ундади.
    Ёшларнинг маънавий оламини шакллантириш, улар ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтириш ва ривожлантириш, китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларнинг ташкил этилаётганлиги ижобий натижалар беряпти. Шуҳрат Жумаев хонадонидан шахсий кутубхона очиб, қишлоқ ёшларини китобга бўлган қизиқишларини оширмоқда.
   Айни пайтда унинг шахсий кутубхонасида 2 мингга яқин китоблар бўлиб, 200 нафардан ортиқ китобхонга эга. Кутубхонадан фойдаланаётганларнинг асосий қисми "Қизил қишлоқ" маҳалласидаги 31-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ҳисобланади. Бундан ташқари Тегирмонқул, Калтасой, Оқсув, Қизил мачит қишлоқларидан ҳам китобхонлар ушбу кутубхонадан фойдаланишмоқда.
   Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори соҳани ривожлантириш учун кенг имкониятлар яратди. Кутубхонада китоб жавони ташкил этиб, мутолаа учун жиҳозлар келтирилди. Шуниси диққатга лойиқки, кутухона доимо очиқ бўлиб, китобхонлар исталган вақтда келишлари ҳамда ундан ўзлари хоҳлаган асарни олиб ўқишлари мумкин.
      Шуниси аҳамиятлики, кутубхона 31-умумий ўрта таълим мактабига яқин жойда жойлашганлиги учун ўқувчилар исталган вақтда ундан фойдалана оладилар. Шунингдек, китобхон ўқувчилар иштирокида ёшлар кечалари, адабиёт ва санъат вакиллари, шоир ва ёзувчилар билан учрашувлар, турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш ҳам режага киритилган. Кутубхонада айни пайтда Жумаевлар оиласи бекаси Моҳигул Қўшшаева китобхонларга хизмат кўрсатмоқда.
    Шуҳрат Жумаевлар оиласи санъатга ошно эмасми, ўзи ҳам қўлига торини олиб давраларга файз киритади. 5 ташаббус доирасида яна бир муҳим ташаббусни илгари сурди. Биринчи ташаббусда қайд этилган ёшларнинг мусиқага бўлган қизиқишларини эътиборга олган устоз санъат соҳасида ҳам истеъдодларни излаб топмоқда. Дарсдан бўш пайтида нафақат мактаб ўқувчилари, балки яқин қишлоқдаги ёшларни ҳам санъатга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида мусиқа сирларини ўртгатяпти.
   – Ютуқларимиз ўзимизники, – дейди Шуҳрат Жумаев. – Аммо ечимини кутаётган муаммоларимиз ҳам йўқ эмас. Кутубхона рўйхатдан ўтказилса, қўшимча иш ўринлари яратиларди. Рўйхатдан ўтказиш бўйича туман ҳокимлигига қилган мурожаатим асоссиз кечиктириляпти. Шу муаммо ҳал этилса, ёшларнинг мусиқага бўлган қизиқишларини эътиборга олиб, яна қўшимча иш ўринлари яратиларди.
  Ўйлаймизки эзгу ташаббус бошлаган Шуҳрат Жумаевнинг муаммосига мутасадди раҳбарлар албатта ечим топадилар.
                                                                                       
Шавкат ҚУРБОН ўғли

   
шаблоны для dle 11.2
"Фаровон юрт" газетаси
  • 100
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • 38
  • 0
  • Admin. Жойлаштирган санаси: 7-04-2021, 14:17
Асосий сахифа » "Фаровон юрт" газетаси » "ҚИЗИЛ ҚИШЛОҚ"ДАГИ ШАХСИЙ КУТУБХОНА
Yukarı
Aşağı
Туркияда 23-25 апрел кунлари суткалик комендантлик соати жорий этилди
Янгиликлар
Туризмни ривожлантириш долзарб масала
"Фаровон юрт" газетаси
Президентимиз янги қарори: Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 12 миллион сўмдан пул мукофоти берилади
Янгиликлар
Жорий йилнинг 19 апрел санасига кўра, коронавирус касаллигидан вафот этганлар сони 1 нафарга кўпайиб, умумий 639 нафарни ташкил қилди
Ўзбекистон
Америкалик энг қари моможон вафот этди
Жаҳон
СЎЛМАГАН ГУЛ
"Фаровон юрт" газетаси
Арнасойда чигит экиш ишлари жадал олиб борилмоқда
"Фаровон юрт" газетаси
"Тазкират ул-авлиё"дан ҳикмат
"Фаровон юрт" газетаси
Бир миллион европалик ковид қурбони бўлди
Жаҳон
Арбитраж суди ҳақида биласизми?
"Фаровон юрт" газетаси
Америка эътирофи: Ўзбекистон – энг яхши давлатлар рейтингида!
Янгиликлар
все шаблоны для dle на сайте шаблоны dle 11.1 dle скачать

Сайтга кириш

Аъзо бўлиш Паролни тиклаш

world-weather.ru/pogoda/uzbekistan/tashkent/
https://world-weather.ru/pogoda/russia/rostov_na_donu/

Бўлимлар

  • Янгиликлар
  • Ўзбекистон
  • Биласизми?
  • Видео
  • Фото
  • Спорт
  • "Фаровон юрт" газетаси
  • Жаҳон
  • Технология
  • Жиноят
  • Фойдали ва қизиқарли маслаҳатлар
  • Кўрсатувлар
  • Тадбирлар
  • Таҳлилий мақолалар
  • Суҳбатлар

Теглар

Долзарб мақолалар

МАТБУОТ АНЖУМАНИ БЎЛИБ ЎТДИ

Тадбирлар

Асакага меҳмонга келинг

"Фаровон юрт" газетаси

КАТТАҚЎРҒОННИНГ ЗАБАРДАСТ ОЛИМИ ЭДИ

"Фаровон юрт" газетаси

КИТОБ ТУМАНИДА ЯНА УЧТА-МАКТАБГАЧА ТАЪЛИM ТАШКИЛОТИ ИШ БОШЛАДИ

Тадбирлар

Дўстлик туманида “Қизлар одоби тарғиботчиси” танлови ўтказилди

Тадбирлар

АЪЗОЛИК БИЛЕТЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

Янгиликлар

ХУРРАМ БОБО ВА МАВЛУДА АЯЛАРНИНГ ИБРАТЛИ ТАШАББУСИ

"Фаровон юрт" газетаси

"ҚУЙИОҚБОЙ"ЛИК ТЎРАХЎЖА ОТА

"Фаровон юрт" газетаси

ХАЙРЛИ ТАШАББУС

Тадбирлар

ЮКСАК МАЪНАВИЯТ-КЕЛАЖАК ПОЙДЕВОРИ

Янгиликлар

Топ мақолалар

  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

Туркияда 23-25 апрел кунлари суткалик комендантлик соати жорий этилди

  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

Зеленский таклифидан наф бормикан?

  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

Туризмни ривожлантириш долзарб масала

  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

Президентимиз янги қарори: Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 12 миллион сўмдан пул мукофоти берилади

  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

Жорий йилнинг 19 апрел санасига кўра, коронавирус касаллигидан вафот этганлар сони 1 нафарга кўпайиб, умумий 639 нафарни ташкил қилди

Видео

ВАЛИЖОН ШАМШИЕВ СТУДИЯ ҚЎРИҚЧИСИ БИЛАН ЖАНЖАЛЛАШИБ КЕТДИ

Расм

АЙДАРКЎЛ МАНЗАРАЛАРИ (ФОТО)

  • Асосий сахифа
  • Сайт ҳақида
  • Аълоқа

2016-2017. "Фаровон юрт" хайрия жамоат бирлашмаси.