Menu
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
    • Спорт
    • Технология
  • Фаровон юрт
    • "Фаровон юрт газетаси"
    • Кўрсатувлар
    • Тадбирлар
  • Таҳлилий мақолалар
  • Суҳбатлар
  • Фойдали ва қизиқарли маслахатлар

"ҚУЙИОҚБОЙ"ЛИК ТЎРАХЎЖА ОТА

      Ҳаётда шундай кишилар борки, тўрт мучаси соғ бўлса-да, жамиятимизда  ижтимоий-фойдали меҳнат билан банд бўлмасдан, қимматли вақтларини беҳуда ўтказиб, олтинга тенг дақиқаларнинг қадрига етмайдилар. Бироқ, биз  ҳикоя қилмоқчи бўлган воқеамиз қаҳрамони Тўрахўжа ота Хошимов 1-гуруҳ  ногирони бўлса-да, унинг улкан ишлар ташкилотчиси эканлигини ҳамма билади.
    Очиқкўнгил Тўрахўжа Хошимов ўрта мактабни тугаллагач, Тошкент электромеханика техникумида таҳсил олди. Бир неча йил Китоб туманидаги Каромат Рустамова (собиқ) хўжалигида муҳандис-электромеханик вазифасида ишлади. Хўжалик мева-сабзавот етиштиришга ихтисослаштирилганлиги боис, бободеҳқонларнинг машаққатли меҳнатлари эвазига шириндан-шакар узум, олма етиштирилиб шартнома асосида Россия Федерациясига юбориларди. Шу тариқа хўжалик иқтисодиёти ҳам анча мустаҳкамланиб борди. Маҳсулотларни  истеъмолчиларга етказишда қўли чаққон Тўрахўжа Хошимовга бу вазифа ишониб топширилди. Шу тариқа хўжалик билан россиялик истеъмолчилари ўртасида яхшигина кўприк ҳосил бўлиб, хўжалик иқтисодиёти ҳам мустаҳкамланиб борди.
   – Етиштирилган сархил меваларни Узоқ Шарқ, Камчатка Ярим Ороли, Владивостокгача олиб борганман,-дейди Тўрахўжа ота. -У ерда турли об-ҳаво шароитларида ишлашга тўғри келган. Баъзан иссиқ, баъзан совуқ кунларида ҳам ишлаганмиз. Ўзим билмаган ҳолда қаттиқ шамоллаб, бош мияда оғриқ безовта қилаётганлиги учун шифокорга учрашганимда оперция қилишни тавсия қилишди. Шу билан соғайиб кетаманми, деб ўйлаган эдим. Операциядан сўнг кўзимда асорати қолди. Кўриш қобилиятим йўқолганлигидан дунё қоронғу бўлди. На илож, бу ҳам тақдирнинг бир синови экан.
    Ишлаб юрган одам эмасми, уйда ўтира олмаган Тўрахўжа ота бозордан бир бош бузоқ сотиб олиб, унга овунди. Ҳар куни бузоқнинг арқонини қўлига ушлаб далага чиқарар, ҳайдаб боқар, жонивор ҳам ҳар кунги "машғулот"га кўникди шекилли, Тўрахўжа отани уйдан кўчага, кўчадан уйига "етаклар"ди. Шу тариқа каттагина ҳовли, дала ва кўчаларга "юриш"га анча кўникиб қолган Тўрахўжа Хошимов кейинчалик тадбиркорликка қўл урди. Ҳаёт синовларига бардош берди. Биринчи бошлаган иши ҳовлисида мўъжазгина иссиқхона қурдириб, турли кўкатлар, резавор ўсимликлар етиштирди. Томорқасида деҳқончилик қилиш билан овунди. Қарабсизки, дастурхон обод бўлиб боряпти.  
   – Муҳтарам Президентимиз юртимизда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаганликлари боис, кўпдан буён ўйлаб юрган режаларим амалга ошганлигидан хурсандман,-дейди Тўрахўжа Хошимов. -2006 йилда "Сухроб Тўрахўжаевич" фермер хўжалиги ташкил этиб, дастлаб 2 гектар ерга деҳқончилик қилдим. Бунга бир неча қишлоқ ёшларини жалб қилиш билан уларнинг бандлиги ҳам таъминланди. Асосан узум ва анор етиштириш билан шуғулландим. Натижалар ёмон бўлмади. Кейинчалик экин ерлари кенгайтирилиб, 14 гектарига ток, 11 гектар ерга чорвачиликни ривожлантиришни мақсад қилдим. Бу билан мавсумда 50-60 нафар ишсиз юрган қишлоқ ёшлари ишли бўлишди. 
   Дарвоқе, Тўрахўжа ота ўтган йилги пандемия шароитида ҳам томорқа ерларидан олинган ҳосилдан чиққан даромади ҳисобига кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларга 10 миллион сўмлик моддий ёрдам қилди.  Айни пайтда отахон 27 сотихлик иссиқхонасида лимон дарахтлари билан бирга баҳорий кўкатлар, шивит, редиска, бодринг, помидор парваришламоқда. Бундан ташқари банан, мандарин каби цитрус мевалари ҳам етиштиряпти. 25 йил мактабда ўқитувчилик қилиб, пенсияга чиққан оила бекаси Ойша ая Очилова бобога кўмакчи. Файзли хонадонга разм солсангиз турфа гулларга кўзингиз тушади. Аянинг меҳнати билан ҳовлидаги гуллар тўрт фаслда ҳам гуллаб-яшнамоқда. Каттагина ҳовли саҳни тоза ва озодалиги билан ҳар қандай кишининг эътиборини тортади.
   Тўрахўжа ота Қуйиоқбой қишлоғида биринчилардан бўлиб тадбиркорликни бошлаган ишбилармонлардан. Шу ернинг ўзида автомобилларга хизмат кўрсатадиган ва ювадиган шохобча ҳам очган. Нуронийлар чойхонаси ишлаб турибди. Бу билан бир неча қишлоқ кишиларини иш билан банд бўлишини таъминлади.
   – Кўпдан буён муқим бир иш топа олмай юргандик,-дейди ҳамқишлоғи Қурбоной Каримова.-Тўрахўжа ота бош бўлиб қишлоқда тадбиркорликни йўлга қўйганликлари боис, шу ердаги ошхонада оила-аъзоларимиз билан ишлаб, рўзғоримизни тебратаяпмиз. Нонвойхонада ёпилган иссиқ нонлар аҳоли дастурхонига тортиқ қилинмоқда. Бундан хурсандмиз.
   – Тўрахўжа Хошимов қалби тоза, кўнгли очиқ инсон, – дейди Китоб туман нуронийлар жамоачилик кенгаши раиси Жаббор Рахмонов. – Ишлаб ўрганган эмасми, уйида тинч ўтира олмади. Гарчи жисмоний имконияти чекланган бўлса-да, ундаги Ватанига, халқига бўлган меҳри, тиниб-тинчимаслиги тадбиркорлик билан шуғулланиб, қўшимча иш ўринлари яратишига сабаб бўлди.
   Дарҳақиқат, айни пайтда «Сухроб Тўрахўжаевич» фермер хўжалиги ҳисобидан чойхона очиб, аҳолига беминнат хизмат кўрсатмоқда. Чойхона шундоққина йўлнинг устида эмасми, хўрандаларнинг кети узилмайди. У ташкил этган ошхона ошпази тайёрлаган таомига одамлар ўрганиб қолишган. Ошпазларнинг маззали таомлари мижозлар эътиборини тортади. Тиниб-тинчимас отахон тадбиркорликни яна ҳам  кенгайтириш мақсадида қўшимча иссиқхоналар ташкил этди. Бу ерда йилнинг тўрт фаслида ҳам сархил  мевалар етиштирилади. Кўкат, сабзовот, резаворлар учун бозорга чиқишнинг ҳожати йўқ. Бу ишларда қишлоқдошлари унга камарбаста. Тўрахўжа отанинг кўриш қобилияти бўлмасада, борлиқни қалб кўзи билан кўради, ҳис этади. Ҳар куни эрта тонгда туриб, 6-8 километргача пиёда юриш унинг доимий одатига айланган. Ҳалигача отахон соғлигидан нолигани йўқ. Ёстиқдоши Ойша ая Очилова билан 4 нафар фарзандларини уйли-жойли қилиб, улар ҳам жамиятда ўз ўринларини топишган.  
   – Маҳалламизда 5012 нафар аҳоли истиқомат қилади,-дейди "Панжи" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Шуҳрат Обидов.-400 яқин пенсионерлар бўлиб, Тўрахўжа ота қўли очиқ, қалби кенг инсон. Ҳар байрам ва тадбирларда орттирган даромади ҳисобидан қишлоқдаги кам таъминланган оилаларни ун, шакар, ўсимлик мойи билан таъминлайди.
    Тўрахўжа отанинг қилаётган эзгу-амалларини кўриб, баъзан тўрт мучаси соғ кишилар бирон бир ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланиш ўрнига маҳалланинг "қўлига" қараб турганликларини кўрамиз. Тўрахўжа ота эса жисмоний имконияти чекланган бўлишига қарамай, одамларга доимо яхшилик улашади. Биз ҳам ўз ўрнида "Бор бўлинг, саховатпеша Тўрахўжа ота" деймиз. Қилаётган савобли эзгу-амалларингиз ижобат бўлсин!
                                                          


Шавкат СУЛТОНОВ,
  Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси.
                                                            Муаллиф олган суратлар.
 
  
  
 
 
 
 
 
 
 
 
шаблоны для dle 11.2
"Фаровон юрт" газетаси
  • 100
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • 67
  • 0
  • Admin. Жойлаштирган санаси: 6-04-2021, 16:15
Асосий сахифа » "Фаровон юрт" газетаси » "ҚУЙИОҚБОЙ"ЛИК ТЎРАХЎЖА ОТА
Yukarı
Aşağı
Туркияда 23-25 апрел кунлари суткалик комендантлик соати жорий этилди
Янгиликлар
Туризмни ривожлантириш долзарб масала
"Фаровон юрт" газетаси
Президентимиз янги қарори: Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 12 миллион сўмдан пул мукофоти берилади
Янгиликлар
Жорий йилнинг 19 апрел санасига кўра, коронавирус касаллигидан вафот этганлар сони 1 нафарга кўпайиб, умумий 639 нафарни ташкил қилди
Ўзбекистон
Америкалик энг қари моможон вафот этди
Жаҳон
СЎЛМАГАН ГУЛ
"Фаровон юрт" газетаси
Арнасойда чигит экиш ишлари жадал олиб борилмоқда
"Фаровон юрт" газетаси
"Тазкират ул-авлиё"дан ҳикмат
"Фаровон юрт" газетаси
Бир миллион европалик ковид қурбони бўлди
Жаҳон
Арбитраж суди ҳақида биласизми?
"Фаровон юрт" газетаси
Америка эътирофи: Ўзбекистон – энг яхши давлатлар рейтингида!
Янгиликлар
все шаблоны для dle на сайте шаблоны dle 11.1 dle скачать

Сайтга кириш

Аъзо бўлиш Паролни тиклаш

world-weather.ru/pogoda/uzbekistan/tashkent/
https://world-weather.ru/pogoda/russia/rostov_na_donu/

Бўлимлар

  • Янгиликлар
  • Ўзбекистон
  • Биласизми?
  • Видео
  • Фото
  • Спорт
  • "Фаровон юрт" газетаси
  • Жаҳон
  • Технология
  • Жиноят
  • Фойдали ва қизиқарли маслаҳатлар
  • Кўрсатувлар
  • Тадбирлар
  • Таҳлилий мақолалар
  • Суҳбатлар

Теглар

Долзарб мақолалар

МАТБУОТ АНЖУМАНИ БЎЛИБ ЎТДИ

Тадбирлар

Асакага меҳмонга келинг

"Фаровон юрт" газетаси

КАТТАҚЎРҒОННИНГ ЗАБАРДАСТ ОЛИМИ ЭДИ

"Фаровон юрт" газетаси

КИТОБ ТУМАНИДА ЯНА УЧТА-МАКТАБГАЧА ТАЪЛИM ТАШКИЛОТИ ИШ БОШЛАДИ

Тадбирлар

Дўстлик туманида “Қизлар одоби тарғиботчиси” танлови ўтказилди

Тадбирлар

АЪЗОЛИК БИЛЕТЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

Янгиликлар

ХУРРАМ БОБО ВА МАВЛУДА АЯЛАРНИНГ ИБРАТЛИ ТАШАББУСИ

"Фаровон юрт" газетаси

"ҚУЙИОҚБОЙ"ЛИК ТЎРАХЎЖА ОТА

"Фаровон юрт" газетаси

ХАЙРЛИ ТАШАББУС

Тадбирлар

ЮКСАК МАЪНАВИЯТ-КЕЛАЖАК ПОЙДЕВОРИ

Янгиликлар

Топ мақолалар

  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

Туркияда 23-25 апрел кунлари суткалик комендантлик соати жорий этилди

  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

Зеленский таклифидан наф бормикан?

  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

Туризмни ривожлантириш долзарб масала

  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

Президентимиз янги қарори: Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 12 миллион сўмдан пул мукофоти берилади

  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

Жорий йилнинг 19 апрел санасига кўра, коронавирус касаллигидан вафот этганлар сони 1 нафарга кўпайиб, умумий 639 нафарни ташкил қилди

Видео

ВАЛИЖОН ШАМШИЕВ СТУДИЯ ҚЎРИҚЧИСИ БИЛАН ЖАНЖАЛЛАШИБ КЕТДИ

Расм

АЙДАРКЎЛ МАНЗАРАЛАРИ (ФОТО)

  • Асосий сахифа
  • Сайт ҳақида
  • Аълоқа

2016-2017. "Фаровон юрт" хайрия жамоат бирлашмаси.