Menu
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
    • Спорт
    • Технология
  • Фаровон юрт
    • "Фаровон юрт газетаси"
    • Кўрсатувлар
    • Тадбирлар
  • Таҳлилий мақолалар
  • Суҳбатлар
  • Фойдали ва қизиқарли маслахатлар

Шундай яшагинки…

  Бир улуғ шоир ёзган экан:
                   “Шундай яшагилки, сен бўлсанг Шарқда,
                       Сени дуо қилсин одамлар Ғарбда”.
         Яъни, шоир айтадики, одам боласи дунёга бир марта келади. Умрнинг ҳар они ғанимат. Буни ёдда тут, унутма. Қаерда бўлсанг ҳам майда-чуйда, ўткинчи ҳою хавасларга берилма. Ғафлат уйқусидан уйғон, кўзингни оч! Бўш келма, ғайрат отига қамчи бос, шошил! Улуғ ва эзгу ишларни амалга ошир! Токи, Шарқда ҳам, Ғарбда ҳамма-ҳамма ерда одамлар сени дуо қилсинлар.
         Таъбир жоиз бўлса, ушбу ҳикоямиз қаҳрамонлари оддий ишчи-хизматчилар бўлиб, улар элим деб, юртим деб ёниб яшаётган ажойиб кишилар, десак, асло янглишмаймиз. Чиндан ҳам шундай. Улар йил – ўн икки ой: қаҳратон қишда ҳам, саратонда ҳам уйма-уй, маҳаллама-маҳалла юриб, одамларнинг оғирини енгил, мушкулини осон қилишмоқда. Ўзларининг беминнат хизматлари эвазига кўпчиликнинг дуосини олаётганлар ҳам айнан ўша оддий ишчи-хизматчилардир.
         Гап шундаки, кейинги йилларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида, жумладан, Фарғона вилоятининг Фурқат ва Бувайда туманларида аҳолига етказиб берилаётган суюлтирилган газ сифати ҳам, миқдори ҳам тобора яхшиланиб бормоқда.
         – Биз Ўзбекистон, Бешариқ ва Фурқат туманлари аҳолисига хизмат қиламиз, – дейди биз билан суҳбатда “Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминотига қарашли Фурқат туман газ тўлдириш шахобчаси бошлиғи Улуғбек Аҳмедов. – Ҳар куни ушбу туманлардан 17 та махсус автомашиналарда бўш газ баллонлари олиб келинади ва улар дарҳол суюлтирилган газ билан тўлдирилиб, белгиланган манзилларга жўнатилади. Автомашиналарнинг шахобчада соатлаб қолиб кетишига асло йўл қўйилмайди. Бунда, албатта, корхонамизнинг техника хавфсизлиги бўйича етакчи муҳандиси Муҳаммадбобур Шомуродов, шунингдек, Баҳодир Ҳакимов, Меҳмонали Йўлчибоев, Шерзод Жўрабоев, Азиз Раҳимов каби газ тўлдирувчиларнинг хизматлари катта бўлаётир.
         Биз қўшни Қирғизистон ва Тожикистон билан чегарадош Ўзбекистон ва Бешариқ туманларидаги Ўқчи, Ражабгарди, Қияли, Ворух-дашт, Новкат каби энг чекка қишлоқларда бўлиб, аҳолининг газ, тоза ичимлик суви ва электр энергияси таъминоти хақидаги фикрлари билан қизиқдик. Уларнинг таъкидлашича, чекка-чекка ҳудудларда тоза ичимлик суви ва электр энергияси билан боғлиқ муаммолар етарли-ортарли даражада. Аммо газ билан боғлиқ ҳеч қандай муаммо йўқ. Айни чоғда улар райгаз ходимларига ҳам, газ тўлдириш шахобчалари ишчи-хизматчиларига ҳам ўзларининг миннатдорчилигини  билдиришди.
         – Аҳоли биздан рози экан, биз ҳам улардан миннатдормиз, – дейди Бешариқ газ идораси суюлтирилган газ бўлими бошлиғи Фаррух Қодиров. – Элга хизмат қилиш бизнинг бурчимиз, вазифамиз ҳисобланади. Шундай экан, белни маҳкам боғлаб, элга хизмат қилишга нима етсин!
         Бувайда туман газ тўлдириш шахобчасидамиз. Айтиш жоизки, Тошкент-Андижон катта йўл трассаси бўйида жойлашган ушбу шахобчага киришингиз билан ўзингизни гўё санаторияга кириб қолгандай ҳис этасиз. Аскарлардай бир саф бўлиб қад ростлаган ям-яшил арчаларни кўриб, кўзингиз қувонади, баҳри дилингиз очилади. Айтишларича, эрта баҳордан кеч кузгача бу ерларда турфа хил анвойи гулу райҳонлар чаман-чаман бўлиб очилиб, кўнгилларга ўзгача завқ, сурур бағишлайди.
         Маълумотларга кўра, Ойбек Султонов раҳбарлик қилаётган мазкур газ тўлдириш шахобчасида қатъий тартиб-интизом йўлга қўйилган. Шахобчанинг ҳар бир ишчи-ходими ўз иши, вазифасига юксак масъулият билан ёндашади. Ишга кеч келиш, эрта кетиш деган гап-сўз йўқ.
         – Қаерда тартиб-интизом бўлса, ўша ерда иш унумдорлиги юқори бўлади, – дейди Ойбек Султонов. – Кўз тегмасин, 12 кишидан иборат жамоамиз аҳил ва иноқ. Ҳисобга олиш техниги Илёсбек Акбаров, техника хавфсизлиги муҳандиси Рустам Бекназаров; газ тўкиб олувчилар Абдусаттор Раҳмонов, Комилжон Ғойибназаров ҳамда газ тўлдирувчилар – Авазбек Бўтаев, Солижон Имомовлар ўз ишининг устаси, етук мутахассислар сифатида кўпчиликка ўрнак бўлишмоқда. 
         – Ўтган йиллар мобайнида аҳолига етказиб берилган суюлтирилган газ миқдори ҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз...
         – Авваллари Бувайда, Данғара туманлари ва Қўқон шаҳар аҳолисига ҳар ойда ўрта ҳисобда 200 тонна атрофида суюлтирилган газ етказиб берилган бўлса, бу кўрсаткич 2020 йилда салкам 1000 тоннагача етди, – дейди Ойбек. – Ўтган йилги оғир пандемия шароитида “Сиз уйда қолинг, биз сиз учун ишдамиз” шиорига амал қилдик. Уйда қолган истеъмолчилар учун етарли даражада суюлтирилган газ етказиб берилди. Ҳеч бир хавотирга ўрин қолмади. Ишқилиб, оғир кунлар ортда қолгани чин бўлсин...
         – Келгуси режалар ҳақида ҳам икки оғиз...
         – Режалар кўп, қайси бирини айтай? – дейди Ойбек шодон кайфиятда. – Эшитган бўлсангиз керак: барча йўллар Парижга бориб туташади, дейишади. Бизнинг ишимиз ҳам шунақа. Барча саъй-ҳаракатларимиз халқимизнинг турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган.
         Қойил! Мана буни жавоб деса бўлади. Аллоҳ таоло ишларингизга ривож берсин! Сизга ва сиз раҳбарлик қилаётган аҳил жамоага минг раҳмат, баракалла, Ойбек!
Қурбон Тўра,
журналист
шаблоны для dle 11.2
"Фаровон юрт" газетаси
  • 80
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • 171
  • 0
  • Admin. Жойлаштирган санаси: 12-03-2021, 17:14
Асосий сахифа » "Фаровон юрт" газетаси » Шундай яшагинки…
Yukarı
Aşağı
Туркияда 23-25 апрел кунлари суткалик комендантлик соати жорий этилди
Янгиликлар
Туризмни ривожлантириш долзарб масала
"Фаровон юрт" газетаси
Президентимиз янги қарори: Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 12 миллион сўмдан пул мукофоти берилади
Янгиликлар
Жорий йилнинг 19 апрел санасига кўра, коронавирус касаллигидан вафот этганлар сони 1 нафарга кўпайиб, умумий 639 нафарни ташкил қилди
Ўзбекистон
Америкалик энг қари моможон вафот этди
Жаҳон
СЎЛМАГАН ГУЛ
"Фаровон юрт" газетаси
Арнасойда чигит экиш ишлари жадал олиб борилмоқда
"Фаровон юрт" газетаси
"Тазкират ул-авлиё"дан ҳикмат
"Фаровон юрт" газетаси
Бир миллион европалик ковид қурбони бўлди
Жаҳон
Арбитраж суди ҳақида биласизми?
"Фаровон юрт" газетаси
Америка эътирофи: Ўзбекистон – энг яхши давлатлар рейтингида!
Янгиликлар
все шаблоны для dle на сайте шаблоны dle 11.1 dle скачать

Сайтга кириш

Аъзо бўлиш Паролни тиклаш

world-weather.ru/pogoda/uzbekistan/tashkent/
https://world-weather.ru/pogoda/russia/rostov_na_donu/

Бўлимлар

  • Янгиликлар
  • Ўзбекистон
  • Биласизми?
  • Видео
  • Фото
  • Спорт
  • "Фаровон юрт" газетаси
  • Жаҳон
  • Технология
  • Жиноят
  • Фойдали ва қизиқарли маслаҳатлар
  • Кўрсатувлар
  • Тадбирлар
  • Таҳлилий мақолалар
  • Суҳбатлар

Теглар

Долзарб мақолалар

МАТБУОТ АНЖУМАНИ БЎЛИБ ЎТДИ

Тадбирлар

Асакага меҳмонга келинг

"Фаровон юрт" газетаси

КАТТАҚЎРҒОННИНГ ЗАБАРДАСТ ОЛИМИ ЭДИ

"Фаровон юрт" газетаси

КИТОБ ТУМАНИДА ЯНА УЧТА-МАКТАБГАЧА ТАЪЛИM ТАШКИЛОТИ ИШ БОШЛАДИ

Тадбирлар

Дўстлик туманида “Қизлар одоби тарғиботчиси” танлови ўтказилди

Тадбирлар

АЪЗОЛИК БИЛЕТЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

Янгиликлар

ХУРРАМ БОБО ВА МАВЛУДА АЯЛАРНИНГ ИБРАТЛИ ТАШАББУСИ

"Фаровон юрт" газетаси

"ҚУЙИОҚБОЙ"ЛИК ТЎРАХЎЖА ОТА

"Фаровон юрт" газетаси

ХАЙРЛИ ТАШАББУС

Тадбирлар

ЮКСАК МАЪНАВИЯТ-КЕЛАЖАК ПОЙДЕВОРИ

Янгиликлар

Топ мақолалар

  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

Туркияда 23-25 апрел кунлари суткалик комендантлик соати жорий этилди

  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

Зеленский таклифидан наф бормикан?

  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

Туризмни ривожлантириш долзарб масала

  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

Президентимиз янги қарори: Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 12 миллион сўмдан пул мукофоти берилади

  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

Жорий йилнинг 19 апрел санасига кўра, коронавирус касаллигидан вафот этганлар сони 1 нафарга кўпайиб, умумий 639 нафарни ташкил қилди

Видео

ВАЛИЖОН ШАМШИЕВ СТУДИЯ ҚЎРИҚЧИСИ БИЛАН ЖАНЖАЛЛАШИБ КЕТДИ

Расм

АЙДАРКЎЛ МАНЗАРАЛАРИ (ФОТО)

  • Асосий сахифа
  • Сайт ҳақида
  • Аълоқа

2016-2017. "Фаровон юрт" хайрия жамоат бирлашмаси.